Бугун, 26 апрель – Халқаро интеллектуал мулк куни дунё бўйлаб кенг нишонланмоқда.

Интеллектуал мулк – ҳар бир давлат учун инновацион ва иқтисодий ўсишнинг асосий омили бўлиб хизмат қилади. Ўзбекистонда бу соҳа қандай тартибга солинган ва интеллектуал мулк эгалари қандай ҳимоя қилинади? 

Бу ҳақда Ўзбекистон Адлия вазири Акбар Тошқулов билан суҳбатлашдик. 

– Интеллектуал мулк соҳасида мустаҳкам қонунчилик базаси яратилган. Бу ижодкорлик ва новаторликнинг турли шаклларини ҳимоя қилиш ҳамда ижодкорлар ва тадбиркорларни рағбатлантирадиган муҳит яратиш учун драйвер бўлиб хизмат қилиб келмоқда.

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги бу йўналишда изчил фаолият юритмоқда. 

Таъкидлаш лозимки, кейинги йилларда интеллектуал мулк соҳасининг ҳуқуқий тизимини янада такомиллаштириш, интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилди.

Хусусан, 2021-2023 йиллар давомида 51 қонунчилик ҳужжати лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирга қадар шулардан 19 таси қабул қилинган, 29 таси Вазирлар Маҳкамаси, Президент Администрацияси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатига киритилган, учтаси жамоатчилик муҳокамасига жойлаштирилган.

Янгиланган Конституциянинг 53-моддасида ҳар кимга илмий, техникавий ва бадиий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланиши ҳамда интеллектуал мулк қонун билан муҳофаза қилиниши муҳрланди.

Шуни таъкидлаш жоизки, интеллектуал мулк ҳуқуқи дунё миқёсида кам сонли мамлакатларнинг конституциясида акс эттирилган бўлиб, кам сонли давлатларнинг фуқаролари интеллектуал мулк ҳуқуқини конституцион ҳуқуқим, дея олади.

– Интеллектуал мулк ҳуқуқи ҳимояси қандай таъминланмоқда? 

– 2021 йил 28 январда давлатимиз раҳбарининг «Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. 

Қарорга мувофиқ, интеллектуал мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш муддатларини кескин қисқартириш имкониятини яратувчи экспертиза фаолиятининг тезлаштирилган тартиби жорий этилди. Товар белгисининг фақат тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ёки жисмоний шахс номига рўйхатдан ўтказилишига нисбатан қонунчиликдаги мавжуд чекловлар бекор қилинди. 

Илк маротаба ҳудудларда интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи интеллектуал мулк марказлари ташкил этилди.

Яратилган қулайликлар натижасида рўйхатдан ўтказилган интеллектуал мулк объектлари сони 2021 йилнинг ўзида 2020 йилга нисбатан қарийб 40 фоизга ўсди.

Шунингдек, 2021 йил 20 августда «Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинди.

Унга кўра, муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар эгаларига БҲМнинг 20 бараваридан 1000 бараваригача миқдорда товон пулини талаб қилиш тартиби жорий қилинди. Шунингдек, муаллифлик ҳуқуқини муҳофаза қилиш муддати 50 йилдан 70 йилга узайтирилди.

Мазкур қонун қабул қилингандан сўнг Интеллектуал мулк агентлиги муаллифлар фойдасига бир миллиард сўм товон пули ундирилишига кўмаклашди. 

– Интеллектуал мулк билан боғлиқ ҳуқуқларни бузган юридик шахсларга қандай жавобгарлик бор?

– 2022 йил 2 февралдаги «Интеллектуал мулк объектлари тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонунга мувофиқ, интеллектуал мулк соҳасидаги қонунбузарлик учун юридик шахсларга нисбатан корпоратив жавобгарлик белгилаш ва уларга нисбатан БҲМнинг 100 бараваридан 200 бараваригача бўлган миқдорда молиявий жарималар қўллаш тартиби жорий қилинди.

Қонундаги ва умуман, бу соҳадаги ҳар қандай молиявий санкцияларнинг асосий мақсади – жарима қўллаш эмас, балки ҳалол тадбиркор ва ижодкорларнинг ўз ижод маҳсулларидан тўлиқ фойдалана олишига шароит яратишдир. 

Истеъмолчиларга янада қулайлик берадиган ихтиролар, маданий ҳордиқ олишда фойдаланиладиган қўшиқлар ва бошқа ижод маҳсулотларини яратишга туртки бўлиш ҳамда ноҳалол рақобат қилиш ниятида бўлган тадбиркорларни бу ниятларидан қайтаришдир.

– Бу соҳада янада қандай ишлар амалга оширилади? 

– Алоҳида таъкидлаш керакки, Президентимиз қарори билан Ўзбекистонда илк маротаба 2022-2026 йилларга мўлжалланган интеллектуал мулк соҳасини ривожлантиришнинг Миллий стратегияси қабул қилинди. 

Ушбу ҳужжат тарихий аҳамиятга эга бўлиб, мамлакатимиз тарихида илк маротаба қабул қилинди. Стратегияда 2022-2026 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар ўз аксини топган. 

Мазкур ҳуқуқий ҳужжат олдимиздаги 5 йилга мўлжалланган интеллектуал мулк соҳасидаги давлат сиёсатини белгилаб берди. Унда «Интеллектуал мулкнинг самарали ҳуқуқий муҳофазасидан – кучли ҳуқуқий ҳимояси сари» тамойили илгари сурилган. 

Соҳадаги ишлар самарадорлигини ошириш учун халқаро ҳужжатларга ҳам эътибор қаратилмоқда. 2019 йилда мамлакатимиз Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ)нинг Муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги шартномаси ва Ижролар ва фонограммалар тўғрисидаги шартномасига қўшилди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) кириши ҳозирги устувор йўналишлардан биридир. Шу муносабат билан миллий қонунчиликни ЖСТнинг ТРИПС битими талабларига мувофиқлаштириш ЖСТга аъзоликнинг асосий шартларидан биридир.

Шу мақсадда «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигини жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинди.

Соҳада ҳуқуқий билим ва маданиятни юксалтириш, интеллектуал мулкдан ишлаб чиқаришда кенг фойдаланишни тарғиб қилиш фаолиятимизнинг ҳозирги кундаги долзарб йўналишидир. 

Зеро, интеллектуал мулкнинг қиймати ва қадрининг ошиши, ундан фуқаролик муомаласида кенг фойдаланилиши қабул қилинган ва қилинаётган қонунчилик ҳужжатларининг амалда тўлақонли ишлашига замин яратади. Бу эса мамлакатимизда интеллектуал мулкни муҳофаза қилиш самарадорлиги ортишига, муҳими, соҳа ривожига хизмат қилади. 

ЎзА мухбири Норгул Абдураимова суҳбатлашди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адлия вазири: интеллектуал мулк ҳимояси йўлида муаллифлар фойдасига бир миллиард сўм товон пули ундирилди