Президентимиз Шавкат Мирзиёев “снос” муаммосига эътибор қаратар экан, бундай ҳолатга бутунлай барҳам бериш учун уй-жой бўйича конституциявий кафолатни белгилаб қўйиш зарурлигини таъкидлади.

“Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонуннинг имзолангани бунинг амалий ифодаси бўлди. 

Адлия вазири Русланбек Давлетов ушбу қонун ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди: 

– Узоқ давом этган баҳс-мунозаралардан сўнг демократик жараёнлар чиғириғидан муваффақиятли ўтган қонун халқимизни бир неча йилдан буён қийнаб келган муаммоларга барҳам беришига ишонамиз. 

Бундай дейиш учун асосларимиз етарли. Ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишига асос бўладиган мақсадларнинг тугал рўйхати тасдиқланмоқда. Энди қонунда белгиланган ҳақиқатдан ҳам жамоат эҳтиёжи бўлган 6 та мақсаддан бошқа ҳар қандай ҳолатларда ер участкаларини олиб қўйишни жамоат эҳтиёжлари учун деб баҳолаш тақиқланди. 

Қонуннинг яна бир ютуғи шундаки, ер участкаси жамоат эҳтиёжларини амалга ошириш учун бошқа чора бўлмаганда – энг сўнгги чора сифатидагина олиб қўйилиши мумкин. 

Энг муҳими, ташаббускор ер учаскасини олиб қўйиш энг сўнгги чора эканлигини маҳаллий кенгаш ва жамоатчилик олдида исботлаб бериши керак бўлади. 

Энди “снос”га тушган бино учун компенсация тўлашга зарур маблағ бўлмаса, бундай ташаббус билан чиқилмайди, яъни бузаверайликчи компенсация бир гап бўлар, қабилидаги гаплар энди ярамайди. 

Ер участкасини олиб қўйиш ташаббусини маъқуллашдан бошлаб, уни олиб қўйиш, олиб қўйилган ер участкасидаги кўчмас мулкларни бузишгача бўлган жараёнларда ушбу масала маҳаллий кенгаш депутатлари томонидан нақд 3 маротаба кўриб чиқилади. Бунда Конституцияга киритилаётган маҳаллий кенгаш ва ҳокимлик ваколатлари аниқ ажратиб қўйилаётганини инобатга олсак, ташаббускорларнинг бузиш жараёнларини “тезлаштириб” юбориши борасида ҳавотирга ўрин қолмайди. 

Қонуннинг энг асосий принципларидан бири – бу жараённинг очиқлигидир. Шунга монанд равишда ҳуқуқ эгалари билан очиқ муҳокама ўтказишдан бошлаб, қолган ҳар қандай босқичда жараёнлар 100 фоиз очиқ, яъни ҳуқуқ эгалари, ОАВ, жамоатчилик иштирокида ўтказилади. 

Ҳуқуқ эгаси билан келишувга эришилмаган тақдирда, ҳуқуқ эгасини келишувни имзолашга жисмонан мажбур қилиш мақсадида турар ёки нотурар жойни сув, канализация, электр, алоқа (интернет ҳам), иссиқлик ва газ тармоқларидан узиб қўйишга, кириб-чиқиш йўлини тўсиб қўйишга йўл қўйилмайди. 

Энди қуйидаги ҳуқуқлар компенсация қилиб берилиши аниқ қилиб белгилаб қўйиляпти: 

– кўчмас мулк объектларининг бозор қиймати; 

– олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати (қишлоқ хўжалиги ерларидан ташқари); 

– кўп йиллик дов-дарахтларнинг бозор қиймати; 

– кўчиш ва бошқа уйни вақтинчалик ижарага олиш билан боғлиқ харажатлар; 

– ер участкасидан ва унда жойлашган кўчмас мулк объектларидан фойдаланишдан олиниши мумкин бўлган бой берилган фойда; 

– ҳуқуқ эгасининг бошқа харажатлари ва зарарлари. 

Ҳатто кўпчилик давлатларда мавжуд бўлмаган янги турдаги тўлов компенсация киритилмоқда. Ҳуқуқ эгасига келтирилган ноқулайликлар учун кўчмас мулк бозор қийматининг 5 фоизи миқдорида бир марталик тўлов амалга оширилади. 

Яна бир муҳим кафолат шундан иборатки, ҳуқуқ эгасига қонуний тегишли бўлган ерда ўзбошимчалик билан қурилган турар ва нотурар жойлар учун ҳам компенсация тўлиқ берилади. 

Бундан ташқари, бузишга тушганда компенсация бериладиган уй-жойлар кўлами кенгайтирилди – энди агар аҳоли пункти ичида жойлашган, лекин кадастри бўлмаган уйлар бузилса ҳам, агар ушбу ер бўйича 15 йилдан ортиқ солиқлар тўлаб келинган бўлса, компенсация тўланади. Таъбир жоиз бўлса, ушбу қонун 3 миллионга яқин ҳужжатсиз уйларни бузилишдан “суғурталайди”. 

Эндиликда “снос” билан боғлиқ барча ҳуқуқий жараёнлар электрон тизимлар орқали амалга оширилади. 

Н.Абдураимова,  ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адлия вазири: Энди ҳеч ким осонликча бировнинг уйини “снос” қила олмайди!