Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг умуммажбурий тусдаги норматив ҳужжатлари, жумладан, ер муносабатларига ва кўчмас мулкни бузиб ташлашга оид қарорлари ҳудудий адлия органлари томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмоқда.

Шу йўналишдаги экспертиза натижалари қандай? Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева маълумот берди:  

– Адлия органлари томонидан маҳаллий кенгашларнинг ушбу тоифадаги қарорлари “E-qaror” электрон тизими орқали ҳуқуқий экспертизадан ўтказиб келинмоқда.  

Хусусан, 2023 йилда 34 мингдан ортиқ қарор қабул қилинган бўлиб, шундан мингдан ортиқ қарор лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун ҳудудий адлия органларига тақдим этилган бўлса, 80 фоизига ижобий хулоса берилган.  

Жорий йилнинг I чорагида маҳаллий кенгашлар томонидан ҳудудий адлия органларига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун киритилган қарорлар лойиҳалари 400 га яқин бўлиб, шундан ярмидан ортиғига ижобий хулоса берилган.  

Таъкидлаш жоизки, ҳуқуқий экспертиза – қарор лойиҳасининг  қонун ҳужжатларига мослиги, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштиришнинг талабларига мувофиқлиги, шу жумладан, қарор лойиҳасида ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ҳамда мақсадга мувофиқлигини текширишдир.  

Таъкидлаш жоизки, 2024 йил 2 февралда давлатимиз раҳбарининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.  

Фармонга мувофиқ, маҳаллий кенгашлар депутатлари ва котибиятлари ходимларининг билим ва малакасини оширишга қаратилган ўқув курслари ташкил этилишида Адлия вазирлиги иштирок этмоқда.  

Ўқув курсининг мақсади маҳаллий кенгашлар депутатлари ва котибиятлари ходимларини янги таҳрирдаги Конституцияда белгиланган ҳокимлар ва халқ депутатлари кенгашлари ваколатлари тақсимланишига асосланган давлат ҳокимиятини ташкил этишнинг янги моделини тўлиқ амалга оширишдир. Шу билан бирга, маҳаллий кенгашларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги ролини кучайтириш, маҳаллий давлат ҳокимиятини янгича конституциявий-ҳуқуқий шароитларда йўлга қўйишга оид билим ва кўникмаларини шакллантиришдир.  

Ўқув курсларида Адлия вазирлиги томонидан маҳаллий кенгашлар томонидан қарорлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда ҳуқуқий коллизиялар, яъни зиддиятлар, ҳуқуқни қўллашда турлича талқин қилиш ва мураккабликлар юзага келишига сабаб бўладиган омилларнинг олдини олиш бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилади. Норматив тусдаги қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёнлари сифатини ошириш, шунингдек, уларнинг ижроси мониторингини такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар берилади.    

Фармон асосида Адлия вазирлиги томонидан маҳаллий кенгашлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича, яъни қонунчилик ҳужжатлари билан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари ва ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасида ихтисослаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда.  

Н.Абдураимова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адлия: маҳаллий кенгашларнинг мингдан ортиқ қарор лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди