Муниса Рустамова ва Абдунаби Рустамов 1996 йилда қонуний никоҳдан ўтиб оила қурган. Уларнинг 4 нафар фарзанди бор.

2005 йилнинг 1 майида туғилган қиз фарзандига Бибисора деб исм қўйишган.

Бибисора яқинда 17 баҳорни қаршилайди. Айни пайтда у ўзидан 2-3 ёш кичик синфдошлари билан 8-синфда ўқийди.

Бибисора уй шароитида дунёга келганлиги сабабли туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ўз вақтида расмийлаштирилмади, боз устига энди паспорт олишда ҳам муаммоларга деч келмоқда.

М.Рустамова фарзанди Бибисора Бозорованинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасини расмийлаштиришда амалий ёрдам сўраб бир неча ташкилотга мурожаат қилди, бироқ натижа бўлмади.

Бу борада у Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар адлия бўлими кўмагига таянди.

Мазкур мурожаат адлия бўлими томонидан назоратга олиниб, зарур ҳужжатлар тўпланди.

Ўрганиш давомида 2005-2022 йиллар оралиғида Бозорова Бибисора Абдунаби қизининг туғилганлиги қайд этилмаганлиги вилоят фуқаролик далолатномаларини ёзиш архиви, Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмаси туғруқхона бўлими томонидан берилган маълумотномалар асосида тасдиқланди.

Юқоридагиларга кўра, Янгиер шаҳар адлия бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига Бибисора Бозорованинг туғилганлик фактини белгилаш юзасидан ариза киритилди.

Суд ажрими билан ДНК экспертизаси ўтказилиши белгиланди. Х.Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертизаси хулосасига кўра, Муниса Рустамова Бибисора Бозорованинг биологик онаси эканлиги тасдиқланди.

Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг ҳал қилув қарорига асосан, Бибисора Бозорованинг Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳрида 2005 йил 1 май куни туғилганлиги факти белгиланди.

Адлия кўмаги билан 17 йиллик муаммо ижобий ҳал бўлди. Бибисора энди Ўзбекистон Республикаси фуқароси. Мамлакатда фуқаролар қандай ҳуқуқларга эга бўлса у ҳам худди шу ҳуқуқларга эгалик қилади.

Шуҳрат Суяров, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адлия кўмаги билан 17 йиллик муаммо ечим топди