Адлия вазирлиги ва Тошкент вилояти адлия бошқармаси томонидан Оҳангарон туманига хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари учун пресс-тур ташкил этилди.

Айтиб ўтиш керакки, нафақат ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, балки аҳолининг билими, дунёқарашини кенгайтириш мақсадида жорий йилда Адлия вазирлиги жойларда кутубхоналар ташкил этиш ташаббусини амалга оширди. 

«Зиё улаш» акцияси доирасида юртимиз бўйлаб юздан зиёд маҳаллада кутубхона ташкил қилиниб, уларга 31 мингга яқин китоб, 66 та компьютер ва 1,1 мингдан ортиқ мебель жиҳозлари совға қилинди. Шу билан бирга, 40 минг китобни ўзида жамлаган электрон кутубхонадан фойдаланиш имконияти яратилди. 

Журналистлар Оҳангарон тумани Ўзбекистон маҳалласида ташкил этилган «Адлия кутубхонаси» билан танишиш асносида бу маскан аҳолига зиё улашаётганига гувоҳ бўлди. Чунки бу маскан китоблар, газеталар билан танишаётган каттаю-кичик китобхонлар билан гавжум эди. 

Мазкур маҳаллада 1,1 мингдан зиёд 30 ёшгача бўлган ёшлар истиқомат қилади. Кутубхонанинг топширилиши маҳалла ёшлари учун катта совға бўлди. Вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида 22 кутубхона ташкил қилиниб, 7 мингдан ортиқ бадиий, ҳуқуқий адабиётлар, мебель жиҳозлари ва компьютер тўпламлари билан таъминланган. 

Пресс-тур иштирокчилари туман адлия бўлими, давлат хизматлари маркази, юридик хизмат кўрсатиш маркази, ФҲДЁ бўлими фаолияти билан яқиндан танишди. Адлия вазирлиги фаолиятининг барча йўналишлари «бир том» остида, муҳими, қулай, ортиқча вақт ва пул сарфламасдан хизматлардан баҳраманд бўлиш мумкин. 

Айтиб ўтиш керакки, давлат хизматлари марказларида кўрсатилаётган хизматлар қаторига яна 21 та янги хизмат тури қўшилди. Хизматлар сони жами 356 тага етказилди. Йил охирига қадар уларнинг сонини 400 тага етказиш режалаштирилган.

Марказларда 55 турдаги хизматлар бепул кўрсатилади. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга 50 фоиз чегирма қўлланилади.

Марказлар орқали жорий йил биринчи чорагида 7,9 миллион давлат хизмати кўрсатилди. Шундан 5,6 миллионга яқини марказлар орқали, 2,3 миллиондан ортиғи онлайн тарзда кўрсатилди. Ўртача хизмат кўрсатиш вақти 1 дақиқадан 10 дақиқагача, ўртача кутиш вақти 20 дақиқани ташкил этмоқда. 

Оҳангарон туманининг энг чекка, тоғли ҳудуди бўлган Овжазсой қишлоғи аҳолиси адлия органлари кўрсатадиган хизматлардан ўз ҳудудларида фойдаланишади. Чунки туман адлия бўлими ходимлари бу ҳудудга «Сайёр давлат хизматлари» автобуси билан тез-тез ташриф буюради. 

– Маҳалламизда 2 минг 700 га яқин аҳоли истиқомат қилади, – дейди «Овжазсой» қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Муҳриддин Бўтабоев. – Асосан ёшлардан иборат аҳолининг барчаси ўзини ўзи банд қилган. Қишлоғимизда оилавий меҳмонхоналар тармоғи ривожланмоқда. Деҳқончилик, чорвачилик билан ҳар бир хонадон шуғулланади ва қўшимча даромад топади. Ҳуқуқий ёрдам керак бўлиб қолса, адлия бўлимига хабар берамиз, улар бизга дарҳол ёрдамга келади. 

28 ёшли маҳалла раиси Муҳриддиннинг айтишича, бу сўлим қишлоқда энг кўп ва муҳим бўлган нарса – меҳр-оқибатдир. 

Қишлоқнинг гўзаллиги, сўлим табиати билан бир қаторда журналистлар маҳалла аҳлининг ижодкорлиги, спортни севиши, қўли гуллигига бевосита гувоҳ бўлди. Чунки бу ерда Тошкент вилояти адлия бошқармаси ва туман адлия бўлими томонидан Президентимизнинг 2024 йил 21 февралдаги «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармони ижроси юзасидан ўтказган тақдимоти доирасида спорт беллашувлари, истеъдодли ва иқтидорли ёшларнинг чиқишлари намойиш этилди. Маҳалла ижодкорлари жамоасининг миллий ашула ва рақслари йиғилганларда катта таассурот қолдирди. Қўли гул аёлларнинг тандирда ёпган ширмой нонлари қуёшдан андоза олгани кўриниб турар эди… 

Тадбир якунида маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди. 

Норгул Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адлия энг олис ҳудудларда ҳам халқ билан бирга