Бухоро вилояти адлия бошқармаси ва унинг туман (шаҳар) бўлимларига жорий йилда 1 минг 679 та ариза ва шикоятлар келиб тушган. Уларнинг 1 минг 649 таси ҳал этилган.

 Бундан ташқари, 303 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган. 33 та мурожаат тегишлигига кўра бошқа идора ва ташкилотларга юборилган. 
Бухоро вилояти адлия бошқармаси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида шулар ҳақида сўз борди.  Унда бошқарма ва  унинг туман (шаҳар) адлия, ФҲДЁ бўлимлари, давлат хизматлари марказлари томонидан жорий йилнинг мос даврида амалга оширилган ишлар, келгусидаги режалар ҳақида журналист ва блогерларга маълумот берилди. 

Ўтказилган ўрганишлар ва мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қонун бузилишларни бартараф этиш юзасидан жами 403 та тақдимнома, маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 103 та таклиф ва 1 минг 48 та огоҳнома киритилган. Айбдор шахсларнинг жавобгарликка тортилиши таъминланган. Бундан ташқари, ўтказилган ўрганишлар ва таҳлиллар натижасида қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Адлия вазирлигига жами 120 та таклиф киритилган. Шунингдек, тегишли судларга киритилган даъво аризаларнинг 11 миллиард 257 миллион 403 минг 45 сўмлик 949 таси судлар томонидан қаноатлантирилган. 

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тегишли қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган. Адлия органлари томонидан 2022 йилнинг биринчи чорагида жами 6 минг 520 маротаба ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилган. Бундан ташқари, анжуманда давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 17 мартдаги “Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармони ҳақида ҳам сўз борди. 

Яъни, Адлия вазирлиги оптималлаштирилгани натижасида тизимда бўлган ўзгаришлар бўйича журналистларга маълумот берилди. 

Фармонга кўра, Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Интеллектуал мулк агентлиги ва унинг ҳудудий марказларини вазифа, функция ва ваколатларини Адлия вазирлигига ўтказиш орқали маъмурий бинолар, хизмат машиналари ва бошқа ресурслар, ортиқча қилинадиган сарф-харажатлар иқтисод қилинганлиги таъкидланди. 

Анжуманда журналистлар томонидан берилган саволларга соҳа мутахассислари батафсил жавоб берди.

[gallery-7382]

Зариф Комилов, 
Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адлия бошқармаси: чорак сарҳисоби