Наманган вилояти Косонсой туманида истиқомат қилаётган аҳоли 270 мингдан ошди. Улар аввал, давлат хизматларидан фойдаланишда бир мунча қийинчиликларга дуч келган. Масалан, адлия бўлими, юридик хизмат кўрсатиш маркази, Давлат хизматлари маркази, Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими алоҳида бинода жойлашган эди.

Айни вазиятда адлия бўлими учун замонавий, барча қулайликларга эга биноларнинг қурилиши аҳолига хизмат кўрсатиш самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Давлат-хусусий шериклик асосида барпо қилинган янги замонавий бинода замонавий шаҳарсозлик нормаларига мувофиқлик ва фуқаролар учун қулай шароитларни яратишга алоҳида эътибор берилди. 

Туман адлия идораларининг янги биносини фойдаланишга топширишда вилоят жамоатчилиги вакиллари, туман фаоллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мутасаддилари иштирок этди. Тақдимот маросимида сўзга чиққан Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов янги бино ҳамюртларимизга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш сифатини янада оширишда муҳим ўрин тутишини таъкидлади. Эндиликда туман адлия бўлими учун қурилган янги замонавий бинода барча хизматлар бир жойга жамланди. 

Бино бир вақтнинг ўзида 20 нафар фуқарога хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Марказда кутиш зали, инвесторлар хонаси, болалар майдончаси, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш бурчаги каби қулайликлар яратилган. Мазкур масканда жисмоний ва юридик шахслар билан очиқ ва қулай мулоқот қилиш, давлат хизматларини сифатли ва тезкор тақдим этиш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, вояга етмаганлар, ногиронлиги бўлган шахслар, эҳтиёжманд қатламлар учун етарли шарт-шароитлар мавжуд. 

[gallery-25454]

Таҳлилларга кўра, Косонсой тумани адлия бўлимига қарашли Давлат хизматлари маркази томонидан жорий йилнинг ўтган саккиз ойида фуқароларга 36 мингга яқин хизмат кўрсатилган. Янги бинодаги имкониятлар эса мазкур кўрсаткични янада оширишга хизмат қилади. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адлия бўлими янги бинода фаолият олиб боради