Самарқанд ва Тошкент вилоятларида уйида содир бўлган ёнғин натижасида барча ҳужжатлари ёниб кетган оилалар аниқланди. Адлия органлари уларга тегишли ҳужжатлар расмийлаштиришда ёрдам кўрсатди.

Масалан, Зангиота туманидаги бир оилага жами 8 ҳужжат, жумладан, 4 нафар фарзандига ва ота-онанинг ўзига туғилганлик, никоҳ, кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилди.

Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 20 январдан 1 апрелга қадар «Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди» ҳуқуқий акциясида ана шундай хайрли ишлар амалга оширилди. 

Адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев акциядан халқимиз миннатдор бўлгани ҳақида сўзлаб берди. 

– Тошкент шаҳрида шундай ҳолат бўлдики, оғир касал бўлган бемор ҳужжати йўқлиги сабабли даволаниш учун хорижга чиқа олмаган. 2019 йилда туғилган О.А. онкологик касалликка чалинган. Ота-онаси уни зудлик билан хорижга даволатиш учун олиб бориши керак бўлган пайтда унинг хорижга чиқиш паспорти бўлмаган. Қийин вазиятда турган оилага адлия ходимлари зудлик билан ёрдам кўрсатди, яъни ҳужжат тезкор равишда расмийлаштириб берилди. 

Нурота туманининг олис Қизилча қишлоғида истиқомат қилаётган 94 ёшли онахоннинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномага эга эмаслиги аниқланди. Маълум бўлишича, фуқаро 1930 йил 1 июлда туғилган, аммо ҳаёт ташвишлари билан бўлиб, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олмаган.

Адлия ва ФҲДЁ бўлими ходимлари томонидан туғилганлик фактини белгилаш юзасидан судга ариза киритиш орқали фуқаронинг туғилиши қайд этилди. Эндиликда онахонга шахсини тасдиқловчи ҳужжат расмийлаштириш чоралари кўрилмоқда.

Юртбошимиз томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсат ва адлия ходимларининг саъй-ҳаракатларидан миннатдор бўлган онахон бу кутилмаган ҳолатдан кўзида севинч ёшлари билан дуо қилди.

Бундай миннатдорлик мисолини Фарғона тумани адлия бўлими ходимлари томонидан туманнинг «Деҳқонобод» маҳалласида амалга оширилган хатловларда 1942 йилда туғилган Пахриддинов Ураим отанинг туғилишини қайд этишда ҳам кўриш мумкин.

Бундан ташқари, 1994 йилда Андижон шаҳрида туғилган Ҳусниддиннинг бугунги кунга қадар туғилиши қайд этилмагани ва оқибатда унинг шахсини тасдиқловчи бирорта ҳам ҳужжатга эга бўлмагани аниқланди. Малакали мутахассислар томонидан ҳолат ўрганиб чиқилди ва бу йигитнинг 30 ёшида туғилиши қайд этилиб, унга туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ва шахсини тасдиқловчи ID-карта расмийлаштириб берилди.

Навоий вилояти маҳаллаларида ўтказилаётган хатловлар билан чекланиб қолмасдан, жазони ижро этиш муассасаларида ҳам маҳкумларнинг ҳужжатлари мавжудлиги ҳолатлари ўрганилди. 25 нафар маҳкумга туғилганлик ҳақида гувоҳнома, 10 нафар маҳкумга эса ID-карта расмийлаштирилди. Ҳозирда уларнинг айримларининг никоҳини ҳам қайд этиб бериш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Айтиб ўтиш керакки, акция доирасида барча туман (шаҳар) ва улардаги чекка ҳудудларни қамраб олиш мақсадида аниқ режали ҳаракатлар амалга оширилди.

Биринчи навбатда, ҳудудий, яъни вилоят даражасида ҳамда туман ва шаҳарларда штаблар ташкил қилинди. Ҳар бир ҳудудий штаблар таркибига вазирлик марказий аппаратининг таркибий бўлинма раҳбарларидан, шунингдек, туман (шаҳар) штабларига ҳудудий адлия органининг биттадан ходимлари масъул этиб белгиланди.

Иккинчидан, маҳаллалар кесимида хатлов ўтказиш режа графиклари тасдиқланди. Бунда, манфаатдор ташкилотлар ва маҳалла еттилигидан ихтиёрийлик асосида «ёрдамчи кучлар» жалб қилинди.

Туман (шаҳар) штабларида икки гуруҳга бўлинган ҳолда ишлар ташкил этилди: биринчи гуруҳ режа график асосида маҳаллаларни хатловдан ўтказди ва тегишли шахслар рўйхатини шакллантирди. Иккинчи гуруҳ акция доирасида тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш учун мурожаат қилган шахсларнинг мурожаатини рўйхатдан ўтказди.

Шунингдек, «1148» ишонч рақами ва ижтимоий тармоқда яратилган махсус бот орқали мурожаатлар қабул қилинди.

Акция доирасида ваколатли ташкилотлар билан ҳамкорликда масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида Олий суд, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига хатлар киритилди.

Масалан, Олий судга киритилган хатда аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож ушбу қатламига бир марталик ёрдам кўрсатиш мақсади учун акция муддати давомида туғилганлик фактини белгилаш юзасидан адлия органлари томонидан киритилган даъво аризаларини тезлаштирилган тартибда кўриб чиқиш борасида фуқаролик ишлари бўйича судларга кўрсатма бериш сўралди.

Республика миқёсида жами 9 минг 442 маҳаллада хатлов ўтказилиб, 124 минг 99 нафар шахсда тегишли ҳужжатлар мавжуд эмаслиги аниқланди. Шундан 116 минг 415 таси ижобий ҳал этилди, қолган ҳолатлар ўрганиб чиқилмоқда. 

Жумладан, 1 минг 639 нафар шахснинг туғилиши қайд этиб берилди, 300 нафар шахснинг туғилишини қайд этиш учун туғилганлик фактини белгилаш юзасидан судга ариза киритилди. 11 минг 796 нафар шахсга туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳнома берилди, яъни ҳужжатини йўқотиб қўйган фуқароларга улар тиклаб берилди. 

10 минг 314 нафар қонуний никоҳдан ўтмасдан бирга яшаётган шахсларнинг никоҳи қайд этилди. 3 минг 246 нафар шахснинг ўлими муддати ўтиб қайд этилди. 749 нафар шахснинг ўлим фактини белгилаш юзасидан судга ариза киритилди, 4 минг 21 нафар шахснинг ўлими ҳақида такрорий гувоҳнома берилди. 

11 минг 357 нафар фуқарога ID-карта расмийлаштирилди. 29 минг 118 тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилди, 15 минг 312 тадбиркорлик субъекти қайта рўйхатдан ўтказилди. 24 минг 480 кўчмас мулк объекти давлат рўйхатидан ўтказилди, 123 минг 362 марта сайёр давлат хизмати кўрсатилди.

Ҳуқуқий акция расман тўхтатилган бўлсада, амалда ҳар бир ҳудудда, ҳар бир маҳаллада, ҳар бир муассасада давом этмоқда. Демак, ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди!

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адлия: барча ҳужжатлари ёниб кетган оилалар аниқланди ва уларга ёрдам кўрсатилди