Тошкент шаҳар спорт бошқармаси ҳузуридаги Адаптив спорт турлари ассоциацияси, шунингдек Олимпия, Паралимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари бўйича фаолият юритаётган федерациялар ҳамда ассоциациялар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ташкил этилди.

Мазкур учрашувда спорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, ERP.sport  ягона электрон бошқарув тизимининг жорий этилиши ва у орқали спорт тадбирларини самарали бошқариш имкониятлари атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, адаптив спорт турларини ривожлантириш, уларни “Инклюзив таълим” доирасида оммалаштириш, махсус мактаб ва мактаб-интернатларда таълим олаётган ўқувчилар ўртасида спорт мусобақаларини мунтазам ўтказиш масалалари муҳокама марказида бўлди.

Йиғилиш давомида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида ўтказиладиган спорт мусобақаларининг республика босқичига пухта тайёргарлик кўриш, уларни белгиланган муддатда ва юқори сифатда ташкил этиш, ўқувчи-ёшларни спортга кенг жалб қилиш, иқтидорли болаларни эрта аниқлаб, улар билан мақсадли ишлаш, шунингдек, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасида аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Учрашув якунида федерация ва ассоциация раҳбарларига спорт тадбирларини сифатли ўтказиш, болалар саломатлиги ва жисмоний ривожига хизмат қилувчи лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тегишли топшириқлар ва тавсиялар берилди.

Дилдора ДЎСМАТОВА,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адаптив спорт турларини ривожлантириш бўйича учрашув