Ёзувчи Собир Ўнар билан суҳбат

– Асарларингизда кўпроқ қишлоқ одамларининг феъл-атвори акс этган. Ёзувчининг қаҳрамонлари, маълум маънода унинг ўзидир, дейишади. Узоқ йиллардан буён шаҳарда яшаётган бўлсангиз ҳам, ичингизда қишлоқнинг тўпори одамини асраб қолгансиз... Бутун дунёда урбанизация жараёни кучаяётган бир пайтда сизнинг асарларингиздаги қишлоқпарварлик ҳисси нечоғлик ўзини оқлайди? Умуман олганда, урбанизациянинг тезлашуви ёзувчи руҳиятига қандай таъсир ўтказади? 

– Аввалги ва кейинги, хусусан, “Отамзамон ҳангомалари” туркумидаги ҳикояларимда сиз айтаётган қишлоқ одамлари, феъл атвори, айни тўпориликлари акс этган. Лекин, тўғрисини айтсам, ана шу соддалик, довдирликларни қаламга олиш – менинг аъмолим эмас. Мен болалигимда яшаб ўтказган ярим ибтидоий ҳаётни тасвирлашдан мақсад – бугуннинг зидди, табиий ҳаёт тарзи одамлар дунёқарашига қандай таъсир ўтказгани, тўғрилик, софликнинг типларини кўрсатиш ёки ўша бокираликни соғинишдир. Табиийликни борича кўрсатишга уриниб, бир қадар уддалаган бўлсам – дуруст, бироқ, яна айтай: мақсад бошқа. Шу маънода у ҳикоялар – замонавий, бугуннинг асарларидир. 

Ўзим ва ўзим қаториларнинг шаҳар ҳаётига киришиб кетганимиз, фарзандларимизнинг чин шаҳарликка айланаётгани ҳам бор нарса ва бу ҳам табиийдир. 

Хемингуэйнинг бир юксак принципи бор эди: фақат кўрган ва билган воқелик, образларни кўрсатиш. У реализмнинг ушбу олтин қоидасига умр бўйи амал қилди. Шу ҳолича у классик ёзувчи бўлиб қолди. Маркес эса бир муддат ўтиб, фусункор реализм йўлини танлади ҳамда “Танҳоликнинг юз йили”, “Бузрукнинг кузи” романларини битиб, мазкур реализмнинг мумтоз намуналарини ярата олди. Бу ҳам тарих воқелиги сифатида баҳоланди ва адабиётнинг кенг каҳкашонига абадий муҳрланди. 

Дунё адабиёти майдонида итальян мумтоз насри, француз уйғониш даври адабиёти, Шимолий Америкада Марк Твен, Жек Лондон, Теодор Драйзер асарлари қанчалик муҳим роль ўйнаса, рус адабиётида Толстой ва Достоевскийдан ташқари Пушкин, Лермонтов насри, хусусан, Гогол бор эди. Унинг мистика билан йўғрилган бир қатор ҳикоялари ночор дидимга унча ўтиришмаса-да, қолган барча асарлари, айниқса “Уйланиш”, “Ревизор” комедиялари айни классиканинг ўзгинасидир. “Қиссасул анбиё”, “Тарихи ҳукамо ва анбиё”, Қодирий асарлари, Чўлпон романи, Қаҳҳорнинг бир қанча ҳикоя ва “Ўтмишдан эртаклар”и, Ғ.Ғуломнинг “Шум бола”си, Тоғай Мурод қиссалари, Шукур Холмирзаевнинг ўнлаб ҳикоялари, ХХ аср рус адабиётидаги Шолохов, Пастернак, Булгаков, Бунин, Шукшин, Паустовский, Катаев, Грин насри ўқишга арзимайдими? Мен атай наср намуналарига тўхталаяпман. Ва шу ўринда А.Чеховнинг “Каштанка” ҳикоясини таъкидламоқчиман. Ишонинг, нафақат рус, балки жаҳон адабиётининг энг нодир намуналаридан бири, шу жажжи бир ҳикоя. 

ХХ, ХХI аср прозасида наср шакли ва ички фитрати ҳам бир қадар ўзгарди, уни биз модернизм, постмодерн адабиёти, деб атадик. Дунё ўзгарди, одамлар, уларнинг тафаккур шакллари ҳам ўзгарди. Жаҳон ўз фожиаси сабабларини ҳам билди. Лекин эски фашизм ўрнига неофашизмни, эски сепаратчилар ўрнига неонацистларни пайдо қилди. Адабиёт мазкур фожиалар қошида боши эгилиб, мум тишлаб қолиши мумкинми?

Асло!

Бошқа жанрларни билмадим, аммо бадиий наср ўз тарихига кўра инқилобий ўзгаришлар ёки халққа қилинган зулм-ситам зўрайганда кучаяди. Октябр инқилоби Бунин, Пастернак, Шолохов, Булгаков, Қодирий, Чўлпонни етиштириб берди. Чингиз Айтматов, Расул Ҳамзатов ва Одил Ёқубов ҳам мазкур зулмнинг охирги жабрдийдалари эди. 

  – Бундан уч-тўрт йил аввал ЎзА мухбири Д.Маматова билан қилган суҳбатингизда Навоий ҳазратни замондош ўлароқ кўриб, бугунги кун муаммоларига дуч келишини тасаввур қилган экансиз. Сизнинг қишлоқ ҳаёти тўғрисидаги тасаввурингиз ҳамда улуғ мутафаккирнинг 585 йилдан бу замонга келиб ҳаракатланиши фантазиянгизда бир ғалати боғлиқлик борлигини сездим...

  – Ҳа, ўша суҳбатда агар Навоий ҳазрат ҳозир бизга замондош бўлиб қолганида доимий рўйхатдан ўтиш (прописка) масаласида азият чекиши (ахир Ҳирот хорижий давлат ҳисобланади-ку!) ва бошқа ҳужжатлар расмиятчилигида ҳам оввораи сарсон бўлиши мумкинлигини айтиб эдим. 

  Бугун ҳам шунга ўхшаш бир фантазия қилмоқчиман. Дейлик, ҳазрат “Ҳамса”, “Хазоинул маоний” ва бошқа асарлари чуқурроқ ўрганилиши ҳамда ўргатилиши дарагини эшитиб, Навоий (ўзининг номида!) номидаги Тошкент давлат тил ва адабиёт Университети остонасига иш сўраб келди (ҳаққим бор, деб ўйлайди-да!). Энди ўйланг: аввало, у вафот этган бўлса, Ҳирот шаҳар ФҲДЁдан маълумотнома, тирилгани рост бўлса, Ҳирот қабристони мутаваллийсидан кафолат хати, Толибондан чегарадан ўтиш учун рухсатнома, Ҳайратон чегарасида бизнинг чегарачилардан изн (бу осонми?) олиши лозим, хўп, пули бор чиқар, масалан, бирор эски тангаси бўлса, темир йўл ходимига ялиниб, Тошкентгача келар. Шимолий вокзалдан бирор таксичи ҳам Навоий экансиз, дея Университет эшигигача кузатиб келар, кейин-чи?

Кейин...

Кейинги даҳмазалари: шахсини тасдиқловчи ҳужжати, демак, паспорти, ундан кейин илми, хусусан, Навоий ижодиёти билимдони экани хусусидаги дипломи йўқлиги, бор бўлса, у Олий таълим вазирлигида нострификация қилинганми ёки йўқлиги...

Яна.

Алишер Ғиёсиддин ўғли бирор кафедрага оддий ўқитувчи бўлиб ишга ўтмоқчи (кун кўриши керак-ку). Қадимги дўкону сармоялари ўша, ХV асрда қолиб кетган. Бундай, ўрнидан туриб қараса, Султон Ҳусайн ҳам йўқ. Унинг ва ўзининг мақбараларини жоҳиллар тепкилаб ташлашган. Дараклай-дараклай ўзи қадр топган юрт – Ўзбекистонга келиб қолган. Яқинда юбилейи ҳам нишонланган. Шу – ҳатлайдиган остона қидириб юрибди-да. Не тонгки, мазкур Университет ректори, навоийшунос, номзодлигу докторлик ишларини ҳазрат ижодидан ёқлаган, давлат мукофоти ҳам олган Шуҳрат Самариддин ўғлининг ҳам қўли калталик қилиб турибди! Ҳазрат айни ўзимман, деб қўл қовуштириб турган, эски туркий лафзда сўзлаётган, боз устига Шуҳратжон, сизнинг Самарқандда ҳам Абу Саид таъқибидан бекиниб, икки йил бадалида Абулайс Самарқандий маърифий илмидан баҳра олдим, дея “чун хушомад” қилаяптурса... Не қилмоқ керак?

Албатта, бу латифа орқали Университет раҳбарияти ва жамоасини маломат қилмоқдан буткул йироқман. Ҳақиқат шулки, ҳазрат ташриф қилсалар, навоийшунослик ва ул зоти бобаракатни эъзозлаш йўлидаги баъзи ноқисликларимиз очилиб қоларди. Тирик зот ҳозиргидай эъзоз топармиди ё ўзимиз жоҳиллик ила мутафаккиру донишмандни “қўшқўллаб” “келган” жойларигача... кузатиб қўярмидик. 

Бу, энди, ҳазил аралаш бир тасаввур. Нари борса, “Иван Васильевич касбини ўзгартиргани каби бир мутойиба, луқма. Навоий борасидаги бизнинг кўп қарашларимизни буткул ўзгартирадиган мўъжиза бўлур эди. 

Ким билсин, эҳтимол, Навоий ўз замонаси учун долзарб бўлган Фарҳоддай – мустақиллик қаҳрамонларидан бири образини яратиб, бизни мафтун қила олармиди?

Айтмоқчи бўлаётган лўнда фикр шулки, инсон ўзи яратган ва яратаётган қонунлар исканжасига тушиб, боши қотиб қолмаслиги лозим. У озод ва ҳур яшаш, ҳур фикрлаш учун яратилган. Уни фақат эътиқод, шариат ва қонунгина чеклаши мумкин. Лекин чин эътиқод ҳам аслида, виждон эркидир. 

– “Бибисора” номли қиссангиздаги қора плаш кийиб юрувчи чол ва унинг худди ўзига ўхшаш болалари – ҳар қадамда учрайдиган, ҳар покиза аёлни булғаб дунёга келган шайтонваччалар. Мухбир йигит. Азалий мавзу: яхшиликнинг ёмонликка қарши кураши. Эртакдаги қаҳрамонларнинг ҳаётдаги ҳаётий, ишонарли акси. Шу образнинг яралиш тарихини сўзлаб берсангиз. 

– Эзгулик ва ёвузликни четлаб бирор нарса битиш мумкинми? Бу сўзлар қанчалик жўн туюлмасин, аҳамияти жиҳатидан мудом бўйинга тушган сиртмоқ каби, унга барибир қайтиб келаверасиз. Сиз таъкидлаганингиз каби “эртакдаги қаҳрамонларнинг ҳаётдаги ҳаётий, ишонарли акси” эмас Бибисора. У мен яшаган даврнинг ижобий ва салбий образлари тўплами. У ердаги ҳаёт мутлақо эртакка зид. Балки эътибор бергандирсиз, қаҳрамон бола Бибисорага ёзган хатини почтачига беради. Бироқ туйқус мактуб қора плашли чолнинг сумкасида пайдо бўлади, хат ва расмни олиб бурда-бурда қилади, қорга сочиб юбориб, русчалаб сўкинади. 

Мен яшаган, сиз яшаган даврда ва айнан бугун ҳам бор дахлсиз одам. Ўша дахлсиз одамнинг эса ҳамма нарсага дахли бор. Жумладан, севгига ҳам. Худди шу нарса аввал менинг миямда чақмоқдай пайдо бўлган эди. Қолгани жуда осон кетди. Мана, формула қанақа: мафкура дегани севгини ҳам тақиқласа-я! Ҳатто севгини ҳам! Ахир, бу Аллоҳ иноят этган ғоят ғаройиб туйғу эмасми? Мафкура шуни ҳам ғорат эта олади. 

Мана, мен топган кичик бир хазина. Шу хазина туйнугидан кириб олдим-да, икки кунда ёздим. Бирор нарса қўшмадим ҳам, олмадим ҳам. Фақат уни ўқиб чиқиб, “Бибисора” исмини бош планга олиб чиқдим. Иброҳим (а.с.)нинг аёли Сора бўлгани учун тимсоллаштиргим келгандир. Бошқа ўзгариш бўлгани йўқ.

Тимсолларни хуш кўрувчи, яъни, асло инкор этмайдиган ўқувчи сифатида реализмнинг кўпдан-кўп шаклларидан фойдалангим келади. Булгаков ҳам аслида реалист. Аммо у тасаввурга қоришиқ реализмни ёқлайди. “Итюрак” қиссасини эсланг. “Иван Васильевич ҳам аслида Булгаковнинг театр учун ёзган сценарийсидир.   

– Назаримда, бугун роман поёнига етаётган жанрга ўхшаб қолаётгандай. Романни ёзишга ёзувчининг, ўқишга ўқувчининг сабри етмаётгандай. Сизнинг ижодий қувватингиз яхши роман ёзишга етади, деб ўйлайман. Нега шу пайтгача романга қўл урмадингиз?

– Чиндан ҳам, роман тугул узунроқ ҳикоя ҳам ўқилиши даргумон замонда яшаяпмиз. Аслини олганда – ўқиш ҳам меҳнат. Лекин бу ёзувчини роман ёзишдан тўхтатувчи омил бўлмаслиги лозим. Ўқимайдиган одам барибир ўқимайди. Биз ундан ёзғирганимиз қолади.

Шу кунларда “Дўрмон” ижод уйида икки ҳафтадан зиёдроқ бўлдим. Одам кўп. Ўзбек ва қорақалпоқ ёзувчилари. Баъзилари оиласи билан келган. Кўпи таниш ижодкорлар. Қизиғи, шундай ижод масканида ҳам асарлар хусусида баҳслар деярли йўқ. Аксарияти ижтимоий, маиший муаммолар тўғрисида гаплашишади. 

Ижод одами учун бу зерикарли ҳаётдир. Начора, шеър ё романни кимдир ёзишиб юбормайди-ку. Ижод мутлақо хусусий иш. Роман ёзмаётганим масаласига келсак, бу ҳам шахсий истак-хоҳиш ҳамда ҳафсалага бориб тақалади. Нимадир ёзаяпман, ҳажми катталигига кўра, балки романдир у.

Биласизми, баъзилар шундоқ вақти бўлиши билан ўтириб ёзавериши ҳақида айтишади. Рости, ҳавас қиламан уларга. Мен ҳам шундай қилгим келади, бироқ, вақт бўлган тақдирда ҳам кунлаб, ҳафталаб қоғозга яқинлашмайман. Яқинлашиш қийин. Аммо бир бошланса бўлди-кетди.

Шунақа.

– Ҳикоя ва қиссаларингиз жуда енгил ўқилади. Соф ўзбекона, халқнинг тилидан олинган иборалар, сокин киноя ўқувчини ўзига тортиб, бир нафасда ўқиб чиқишга мажбур қилади, ақлни зўриқтирмайди. Бошқача айтганда, тили енгил ва юки оғир асарлар. Шундай муваффақиятга эриша олган адиб сифатида бугунги ўзбек прозасида тил масаласига тўхталиб ўтсангиз. 

– Эътироф учун ташаккур. Тили енгил ва юки оғир воқеликнинг ичига кириш мен учун оғир жараён. Ёзишнинг ўзи қийин эмас. Албатта, тажриба, малака деган тушунчалар бор. Кейин – тил. Тили ғариб инсон ёзишга қўл урмагани маъқул. Чинакам бадиий тилни ўрганаман, деган ёшлар Абдулла Қаҳҳор асарларини, албатта, ўқишлари шарт. Воқеалар ривожини бошқариш маневрларини Қодирий, Хайриддин Султонов, Луқмон Бўрихон ва Шукур Холмирзаевдан ўрганса бўлади. Шунингдек, жонли тилни Эркин Аъзам, маъно қаърига кириш ва кинояни Мурод Мўҳаммад Дўст, самимиятни юзага чиқариш амалиётини Тоғай Мурод қотириб-михлаб қўйишган. Аёллар руҳиятини Шаҳодат Исахонова, Саломат Вафо, Маъсума Аҳмедова, Зулфия Қуролбой қизичалик мусаввирона, реал чизиб берувчиларни ҳали учратмадим. 

Таҳрир дегани илгари алоҳида илм эди. Мен журналга янги ишга келганимда қўлёзмалар турадиган катта шкафдан Эркин Аъзам таҳрир қилган 340 бетлик қиссани топиб, ўрганиш учун уйга олиб кетганман. Ишонасизми, 340 бетли асардан атиги 75 бети қолган. Қисқартиравериш, аслида муҳаррир маҳоратини белгиламайди. Муҳаррир ёзувчи нуқтаи назарини кўримлироқ қилиб юзага чиқариши лозим. Қиссанинг ўз номи “Ўғил” эди, муҳаррир уни “Зурёд” деган. Яхшими? Кейин эпиграф келаяпти. Икки сатр. Саъдий Шерозийнинг тун ортидан тонг келиши ҳақидаги битиги. Уни форсчадан Ш. Шомуҳамедов таржима қилганини биламиз. Эркин ака икки сатрдан битта ҳам сўзни қолдирмаган. Бироқ янги таҳрирдан кейин таржима нақ жаранглаб кетган. Хуллас, асарнинг тегилмаган жумласи деярли қолмаган. Унинг устига Эркин аканинг ҳуснихати шу даражада чиройлики, “А”, “П”, “Т” ҳарфлари машинка ёзувидан ҳам бежиримроқ ёзилган, ҳатто, ўйлаганманки, муҳаррир бу заҳматли меҳнат учун ручкани ҳам махсус танлаган чоғи... Н. Отахон, Н. Боқий, М. Мансуров, М. Саъдий, А. Отабоев таҳрирларини кўрганман. Таҳрир қийин иш, аммо ўрганилиши зарур. Таҳрир, энг аввало, матннинг ичига кириш ва матнни ёзувчидан кўра тийранроқ кўришдир. Таҳрир маҳорати малака билан ҳосил бўлади. Ёшлар ижодини кузата туриб, шу муҳаррирлик мактаби йўқолиб кетмасайди, деб қўрқаман...

– Бугуннинг ижодкорлари тобора ўз ботинига қараб одимлаяпти, инсон руҳиятининг турли товланишларини ифода этишга қизиқиш кучайган. Ижтимоий муаммоларга мурожаат этаётган ижодкорлар кам учраяпти. Бу ижодкор ва жамият ўртасида катта ёриқ пайдо бўлишига олиб келмаяптими?

– Социалистик реализм асосларидан бири бўлмиш типиклаштириш энди ўз умрини яшаб бўлди, шекилли. Европада ҳар бир инсонни алоҳида индивид сифатида кўриш, унинг концепция, назариясини ишлаб чиқиш ва ниҳоят, бадиий адабиётга жорий этиш иши амалга ошганига бир ярим асрдан кўп вақт ўтди. Ўзбек шеъриятида сийратга қараб интилиш бошланганига нари борса, эллик йил бўлгандир. Насрда анча кеч рўй бераяпти. Бу ҳам табиий жараён, албатта. Наср бир ой, бир йил муддатда ўзгариб қолмайди. Унинг ҳаракатга келиши учун жамиятнинг сабоқлари, хулоса ва ҳукмлари зарур бўлади. Бу, энди, алоҳида олиб қарайдиган баҳсли мавзу. Аммо унинг шеърият, публицистика сингари ҳозиржавоб бўлмаслиги аниқ.

Адабиётнинг бир қадам олдинга силжишига жамият кишиларининг фаол муносабати, фикр билдиришлари таъсир ўтказади. Ҳаётда фикрсизлик рўй бердими, демак, оддий одамлардан на фаоллик, на ватанпарварлик,  на меҳр-оқибатни кутиб бўлади. Менимча, ижтимоий тармоқларда кузатилаётганидек, жамият фикр айтиш бобида бир қадар фаоллашди. Муносабат билдирилаяпти, яхшини-яхши, ёмонни-ёмон деб баралла айта олаяпмиз. Матбуот ҳам ўқтин-ўқтин баъзи оғриқли муаммоларни кўтариб чиқаяпти. 

Чин ижодкор эса мудом ҳар қандай жамиятга мухолиф позицияда туради. Ўзбек халқи Америка жамиятидай жамият қура олади. Лекин асл истеъдод эгаси: “Йўқ, биз жаннат яратишимиз зарур эди”, дейди. Инсоният жидду жаҳд ила хоҳласа, Қуръонда дарж этилмиш ер юзининг жаннатини ҳам қура олади, лекин маддоҳликни хоҳламаган рассом, шоир, ёзувчи: “Қани ўша илоҳий жаннат?” дейди. Бу моддиятга тўймаслик эмас, аксинча, руҳият чанқоғидир.

Руҳият нафсини қондириш одамзотнинг қўлидаги иш эмас, Оллоҳнинг изнидадир. 

Ботинга интилиш ва кашф этишни, балки шундай тушунтирса бўлар...

– Адабиёти ва жамият ҳақидаги бугунги хулосангизни билмоқчи эдим... 

Оққан дарё оқади. Менинг ҳам дилкаш тасаввуримда ўзбек адабиёти бошқаларникидан пеш, асло кам эмас, деган бир катта ҳақиқат бор. Буни амалда исботлашимиз учун биз тил билмоғимиз, ўзга тилларга моҳирлик ила таржима қилмоғимиз талаб этилади. Айни вазифани ёшлар уддалаши мумкин, деб ўйлайман ва уларга жуда ишонгим келади.

Раҳмат!

ОЙДИННИСО суҳбатлашди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адабиёт – руҳий чанқоқни ифода этади