Андижон шаҳридаги Чўлпон боғида “Адабиёт бўстонининг сўнмас юлдузлари” деб номланган адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Туркистон жадидчилик ҳаракатининг асосчилари, ўзбек миллий адабиётининг ёрқин юлдузлари Маҳмудхўжа Беҳбудий ва Абдулҳамид Чўлпон хотирасига бағишлаб, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти бўлими, Чўлпон жамоат фонди, З.М.Бобур номли вилоят ахборот-кутубхона маркази, Андижон шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда ёзувчи ва шоирлар, ижодкор ёшлар, умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирок этди. 

Чўлпон боғидаги адиб ҳайкали жойлашган майдонда ўтказилган тадбирнинг очилиш маросимида сўз олган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Хуршида Ваҳобжон қизи мамлакатимизда жамият ривожида адабиёт муҳим ўрин тутиши, юртимизда ижод аҳлига кўрсатилаётган эътибор, ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлигини таъкидлади. 

Муҳаммад Юсуф ижод мактаби ўқувчилари томонидан Чўлпон қаламига мансуб ҳамда ўзларининг Чўлпон ва Беҳбудий ҳақидаги шеърларидан намуналар ўқишди. 

Жорий йилда Зомин ёш ижодкорлар семинарида қатнашиб, совриндорлар қаторидан жой олган ижодкор ёшлар таништирилди. Хусусан, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг “Менинг биринчи китобим” лойиҳаси доирасида чоп этилган Сарвиноз Латипованинг “Из”, Меҳриддин Собиржоновнинг “Соғинч шаҳри”, Жасмина Комилованинг “Олисдан хабар”, Роҳила Рўзиманнопованинг “Барглар нидоси” номли китоблари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими қошидаги “Шаҳрихонсой мавжлари” тўгараги аъзоларининг ижод намуналари жамланган тўплам тақдимоти ўтказилди. 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига қабул қилинган ижодкорлар Шукрулло Неъматов ва Бекмирза Мадраҳимовга аъзолик билетлари топширилди. 

Шундан сўнг тадбир вилоят кўзи ожизлар кутубхонасининг мажлислар залида давом этди. Унда Маҳмудхўжа Беҳбудий ва Абдулҳамид Чўлпоннинг ҳаёти, илм-маърифат тарғиботи йўлидаги ибратли фаолияти, ижодий мероси ҳақида сўз юритилди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Фарид Усмон,  Восит Аҳмад улуғ адибларнинг ҳаёт йўли ва ижоди ҳақида гапирди, уларнинг ижодий меросини ўрганиш ёш авлод тарбияси ҳамда маънавиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди. 

Тадбир доирасида З.М.Бобур номли вилоят ахборот-кутубхона маркази томонидан китоблар кўргазмаси ташкил этилди.

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адабиёт бўстонининг сўнмас юлдузлари