Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида қозоғистонлик ёзувчи ва таржимон Бахтхўжа Рустемов билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Бахтхўжа Рустемов Марказий Осиё давлатлари ўртасида ўтказилган “Адабий Осиё – 2023” танловида Ёзувчилар уюшмасидан қатнашган бир гуруҳ ғолибларга кўкрак нишонлари ва эсдалик совғаларини топширди.

Суҳбат давомида икки қардош давлат ўртасидаги адабий алоқаларнинг тобора ривожланиб бораётгани, ўзбек ва қозоқ ижодкорларининг дўстлик муносабатлари мустаҳкамлиги адабий майдонда ҳам тобора кўпроқ намоён бўлаётгани алоҳида таъкидланди.
Тадбирда қардош халқлар тилларида шеърлар янгради.


Н.Усмонова, ЎзА