Адабий дўстлик - абадий дўстлик
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод туманидаги “Янги Ўзбекистон - Ёшлар зиё маскани”да “Адабий дўстлик - абадий дўстлик” шиори остида қардош халқлар ёзувчи ва шоирлар асарлари кўргазмаси ҳамда давра суҳбати ташкил этилди.
[gallery-18568]
Тадбирда қатнашган вилоят ҳокими маслаҳатчиси Ирода Қўчқорова китобхонликни тарғиб этиш, ёшларда мутолаа маданиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, қардош халқлар томонидан ёзилган асарларнинг севиб ўқилаётгани, бундай адабиётлар миллатлар ва элатлар ўртасидаги дўстлик алоқаларининг мустаҳкамланишида асосий кўприк вазифасини ўтаётгани хусусида сўз юритди.
Кўргазма залидан 100 дан ортиқ бадиий, тарихий, шеърий адабиётлар жой олди.
Давра суҳбатида вилоятдаги шоир ва ёзувчилар, адабиёт намоёндалари, ёш китобхонлар иштирок этди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА