Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Исажон Султоннинг “Абу Райҳон Беруний” тарихий-биографик романининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Ушбу асар буюк мутафаккир, қомусий олим Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги муносабати билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида нашр қилинди.  

Буюк аждодимиз ҳаёти ва фаолиятига бағишлаб яратилган ушбу романда юртимизда Биринчи Ренессанснинг юзага келиш сабаблари ва шарт-шароитлари, улуғ мутафаккир бобомизнинг порлоқ шахсияти, ёшларимизга ўрнак бўладиган жиҳатлари ҳақида ҳикоя қилинади.  

Шунингдек, асарда Мовароуннаҳр ва Хуросонда юз берган тарихий воқеалар, жасур ва мард саркардалар – Алптегин, Сабуктегин, султон Маҳмуд ва Масъуд Ғазнавий каби шахслар ҳаётига оид воқеалар қизиқарли тарзда баён этилган.  

Тақдимот маросимида сўзга чиққан таниқли олимлар ва адиблар - Шуҳрат Ризаев, Баҳодир Карим, Умида Расулова, Абдулла Улуғов, Олим Тўлабоев, Баҳодир Қобул ва бошқалар асар бадиияти ва долзарблиги ҳақида илиқ фикрлар билдирдилар.  

Н.Усмонова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Абу Райҳон Беруний" романининг тақдимоти бўлиб ўтди