Абу Али ибн Сино номли роман чоп этилди
“Kamalak” нашриёти томонидан ёзувчи Абдужалол Раҳимнинг «Абу Али ибн Сино» номли романи чоп этилди.
Китоб Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси «Ижод» жамоат фонди томонидан «Адиб ва жамият» рукнида чоп этилган.

Романда Абу Али ибн Синонинг илмий, адабий, фалсафий мероси дунё илм-фани томонидан эътироф этилиши ҳақида гап боради. Ёзувчининг ушбу китоби Абу Али ибн Сино таваллуд кунидан (980 йил) бошлаб 1005 йилгача Бухорода кечган ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади.
Асар 2018 йилда, ҳали китоб бўлиб чиқишга улгурмасдан туриб, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг «Энг яхши асарлар» танлови ғолиби, дея эътироф этилган.
Романда жиддий мавзулар кўтарилган. Ёзувчи воқеаларни бадиий тасвирлайди. Тарихий ҳодисаларни тўғри ифодаланишига аҳамият қаратади. Асар тиббиёт фанлари номзоди, Ибн Сино жамоат фонди илмий маслаҳатчиси Абдукарим Усмонхўжаев маслаҳати ва кўрсатмаси билан ёзилган.
ЎзА