Абитуриентлар ўз билим даражасини билиш имконига эга бўлди
Олий таълим муассасасига тайёрланаётган абитуриентлар эндиликда ўз танлаган йўналиши бўйича билимини синовдан ўтказиб кўриш имкониятига эга бўлди.
Яъни, битирувчи синф ўқувчилари, абитуриентлар my.dtm.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиб, ДТМ томонидан тайёрланган тест материалларига онлайн буюртма бериб, ўз билим даражасини билиб олиши мумкин.
Ушбу жараён Термиз давлат университети қошидаги 2-сонли академик лицейда ҳам бўлиб ўтди.
[gallery-1106]
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Сурхондарё вилоят бўлими, Термиз давлат университети, вилоят таълим инспекцияси ҳамда академик лицей масъул ходимлари ва раҳбарияти иштирокида битирувчи ўқувчиларнинг ОТМ кириш имтиҳонларига тайёргарлиги ҳамда билим даражалари синовдан ўтказилди.
Тест синовида 373 нафар битирувчи-ўқувчи қатнашди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат), ЎзА