«Экологик ҳуқуқларнинг таъминланиши — яшаш ҳуқуқининг таъминланишидир», деган гап бор. Бугун Ўзбекистон Экологик партияси юртдошларимизнинг бу борадаги ҳуқуқлари таъминланишида асосан қандай жиҳатларга эътибор қаратмоқда?

ЎзА мухбири Ўзбекистон Экологик партия раиси Абдушукур Ҳамзаев билан шу хусусда ҳамда яқинлашиб келаётган катта сиёсий жараёнлар ҳақида суҳбатлашди.

Юртимизда 2019 йил 8 январда мафкураси экологизм бўлган, сиёсий қарашларига кўра сўлпозициядаги Ўзбекистон Экологик партияси ташкил топди.

Ўтган давр мобайнида партия мамлакатимизда экологик барқарор ривожланишга эришиш, ҳозирги ва келажак авлодлар учун қулай яшаш муҳитини яратиш, табиий ресурсларни авайлаб асраш каби кўплаб масалаларда қатор ташаббусларни амалга ошириб келмоқда. Фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва уларни рўёбга чиқариш масаласи илк бор янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 49-моддасида Конституциявий норма сифатида белгилаб қўйилди.

Унга кўра, биринчидан,ҳар ким қулай атроф муҳитига, унинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқига эга, деган қатъий қоида мустаҳкамланди. Иккинчидан, давлат Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини муҳофаза қилиш ҳамда тиклаш, минтақани ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш юзасидан чоралар кўради, деган ҳаётий норма белгиланди.

Ўзбекистон Экологик партияси юртдошларимизнинг экологик ҳуқуқлари таъминланишини конституциявий нормалар асосида амалга оширишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. 

– Ўзбекистон Экологик партияси 2019 йилдаги сайловолди дастурида берган ваъдаларининг қанчасини бажарди? Партия раҳбари сифатида сайловолди дастури ижросидан қониқиш ҳосил қилаяпсизми?

– Партиянинг 2019-2024 йилларга мўлжалланган сайловолди дастурида белгиланган 87 та вазифадан 82 тасининг ижроси тўлақонли таъминланиб, 5 та вазифа бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Дастуримиздаги 56 та масала партиянинг ташаббус, таклиф ва тавсиялари асосида Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Президент қарор ва фармонларида ўз аксини топди. Шунингдек, 21 та вазифа парламент ташаббуси, парламент ва депутатлик сўровлари, 
5 таси партия Марказий Кенгаши орқали ижро этилди.

Масалан, «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони шулар жумласидандир.

Барча мақсадларимизга эришдик, дея олмаймиз, албатта. Мисол учун, 2019 йилги сайловолди дастуримизда Ўзбекистон Республикасининг Экологик кодексини ишлаб чиқиш вазифаси белгиланган эди. Ушбу масала тўлақонли амалга оширилмади. Чунки кодекс лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида қўшимча масалалар таҳлил қилиняпти, бу эса ҳужжат лойиҳасини янада такомиллаштиришни тақозо этмоқда. 

Бундан ташқари, дастурий вазифаларимизни тўла рўёбга чиқара олмаётганимизни маҳаллий Кенгашлардаги 600 нафардан зиёд депутатларимиз томонидан жойлардаги экологик муаммоларни ҳал этиш билан боғлиқ ташаббусларнинг етишмаётгани билан ҳам изоҳлаш мумкин.

Лекин, шунга қарамасдан кўплаб ташаббусларимиз амалга оширилмоқда.

– Ўтган 2019 йилдаги парламент сайловларида партия Қонунчилик палатасида 15 та ўринга эга бўлган. Бу йилги сайловда Экопартиядан қандай натижани кутиш мумкин?

– 2019 йилги парламент сайловида ташкил этилганига бир йил ҳам тўлмаган Экопартия жуда катта сиёсий жараёнга кирган эди. Партия аъзолари ва қўллаб-қувватловчилар камчиликни ташкил этгани боис Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ўтказилган сайловларда 15 та депутатлик ўрнига эга бўлганмиз.

Ўтган давр мобайнида халқимиз орасида Экопартияни танитиш, нуфузини ошириш, партия аъзолари ва хайрихоҳларини кўпайтириш мақсадида жойларда турли тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилди. Сайловолди дастури ижроси доирасида 31 та йирик ташаббус амалга оширилди. Хусусан, «Мўйноққа мадад» экологик хайрия веломарафони, «Инновацион технологиялар асосида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш», «Партиянинг Оролга нигоҳи», «Оролга мадад» экологик лойиҳалари, «Яшил тараққиёт учун бирлашайлик» экологик форуми ўтказилиши натижасида аъзоларимиз сони бугунги кунга келиб 248 минг нафардан 638 минг нафарга етди.

Партия саъй-ҳаракатлари билан ўтказилаётган турли акция ва лойиҳалар туфайли атроф муҳитини муҳофаза қилиш муаммоларига бефарқ бўлмаган фуқароларимиз сафи кундан кунга кенгайиб бормоқда. 

Биз ҳозирги пайтда баъзи ресурсларни келажак авлод ҳисобидан ишлатмоқдамиз. Энди кутиб бўлмайди. Халқимиз Экопартияни танласа, албатта, юқоридаги мақсадларга эришишга кенг имконият яратилади.

Мана шулар бу йилги сайловларда юқори ўринларни қўлга киритишимизга замин бўлади, деган умиддаман.

– Ўтган даврда партиядан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари фаолиятини қандай баҳолайсиз? Улар сайловчилар ишончини қанчалик оқлашга эришишди? 

 2020–2024 йиллар давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари томонидан партиянинг дастурий мақсадларидан келиб чиққан ҳолда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида жами 21 та қонун лойиҳалари ишлаб чиқилиб, Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилган. Бугунги кунда ушбу қонун лойиҳаларининг аксарияти қонун сифатида қабул қилинган. 

Бундан ташқари, ҳозирги кунда ҳам партия фракцияси аъзолари томонидан 8 та қонун лойиҳаси, шу жумладан, «Чиқиндилар тўғрисида»ги ва «Атроф муҳити мониторинги тўғрисида»ги янги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш устида ишлар амалга оширилмоқда.

Ўтган давр мобайнида фракциямиз ташаббуси билан Қонунчилик палатаси мажлисларида тегишли вазирлик ва идораларнинг экологик қонунчилик талаблари ижросини таъминлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан 4 маротаба парламент эшитуви ўтказилди.

Шунингдек, партия фракцияси ташаббуси билан 5 маротаба «Ҳукумат соати» ўтказилиб, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига 6 маротаба парламент сўрови юборилди.

Мисол учун, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғига «Мамлакатимизда аҳолини сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулоти билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида», Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирига «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» парламент сўрови юборилгани ҳолда белгиланган тартибда Қонунчилик палатасида уларнинг ахборотлари тингланди. 

Фракция аъзолари томонидан доимий равишда сайловчилар билан сайлов округларида ўтказиладиган учрашувларда уларни қийнаб келаётган муаммолар юзасидан мурожаатлар ўрганилмоқда. Мазкур мурожаатларни ижобий ҳал этиш ҳамда сайловчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан ўтган даврда 100 га яқин депутат сўрови юборилди. 

Масалан, фракция раҳбари Х.Гаппоровнинг Мактабгача ва мактаб таълими вазирига юборган депутат сўрови натижасида Наманган туманидаги 30-сонли умумтаълим мактабида қўшимча ўқув биноси қурилди.

Шунингдек, фракция аъзоси Р.Бегматов томонидан Энергетика вазирига юборилган депутат сўрови асосида Данғара туманининг «Мусабек» қишлоғидаги 100 кВтли трансформатор 400 кВтлисига алмаштирилди, «Бўстонлиқ» қишлоғида қўшимча 400 кВт қувватли трансформатор пункти ўрнатилди ҳамда умумий узунлиги 7,48 км электр узатиш тармоқлари реконструкция қилинди.

Партия фракцияси парламентдаги фаолият давомида етарлича тажриба тўплади. Лекин, энг холис баҳони сайловчиларнинг ўзи беради, деб ўйлайман. 

– Бугун экологик масалалар тобора долзарб тус олаётгани баробарида жамоатчиликнинг ҳам доимий эътиборида турибди. Шу нуқтаи назардан партиянгиз сайлов жараёнига қандай муҳим ташаббус ва мақсадлар билан кирмоқда?

 Биз бугунги «сўл» позициядаги партия сифатида мавжуд экологик вазиятни реал баҳолаб, мамлакатимизда барқарор экологик ривожланиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишларини танқидий қайта кўриб чиққан ҳолда қатор ҳаётий, конструктив ва илмий асосланган ташаббус ва таклифларни дастуримизга киритганмиз.

Жамоатчилик эътиборида турган бир қатор муаммолар ва уларнинг ечими дастуримизда бор. Кўпчилик кутаётган масалалар бўйича ташаббусларни илгари сурмоқдамиз.

Мисол учун, бугун атмосфера ҳавосига ташланмаларнинг 
1,3 миллион тоннаси ёки 58 фоизи транспорт воситалари, 924 минг тоннаси (42 фоизи) саноат корхоналари ҳиссасига тўғри келмоқда. Бизнинг дастуримизда эса атмосферага чиқадиган зарарли газларни 2 баробарга камайтириш бўйича аниқ ташаббуслар бор!

Қишлоқ хўжалигида маҳсулот етиштириш учун бир йилда неча тонналаб кимёвий заҳарлар – пестицидлар ишлатилаяпти. Улар атроф муҳитини зарарламоқда, одамларни заҳарламоқда. Бу жиддий муаммога эса биз аниқ ечимларни таклиф этмоқчимиз!

– Сўнгги пайтларда дарахтларни ноқонуний кесишга муддатсиз мораторий эълон қилинди. Аммо баъзида юзлаб дарахтлари бўлган боғлар нобуд қилинаётгани ва уларнинг ўрнига қурилишлар қилинаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бунга қачон чек қўйилади? Айни шу масалада партия томонидан қандай ташаббуслар илгари сурилмоқда?

– Тўғри таъкидладингиз. Бугун экофаоллар қанча бонг урса ҳам дарахткушлик тўхтамаяпти. Бунинг асосий сабабларидан бири режасиз ва тартибсиз қурилишлардир. Қурувчилар томонидан ўраб олинган қурилиш майдонларидаги дарахтлар турли усулларда қасддан (дарахт илдизига мотор мойлари, оҳак, кислоталар қуйиб) қуритилмоқда.

Қурилиш объектларидаги мавжуд, кўкариб турган кўп йиллик дарахтларни кўчириб ўтказиш амалиётига ҳам кўп гувоҳ бўлаяпмиз. Мутахассис сифатида айта оламанки, бизнинг шароитимизда япроқбаргли дарахтлар 10 ёшдан сўнг кўчирилганда тутиб кетиши эҳтимоли жуда паст. 

Тан олиб айтиш керакки, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда дарахтлар, буталар ҳамда бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказганлик учун белгиланган жазонинг кучайтирилганига қарамай кўрилаётган чоралар экологияга етказилаётган зарарга мутаносиб эмаслигича қолмоқда.

Масалан, АҚШ, Буюк Британия, Франция ва Германия қонунчилигида берухсат дарахт кесганлик учун жуда катта жарималар белгиланган.

Бизнинг партия мазкур масалада хорижий давлатларнинг қонунчилик амалиётини ҳисобга олган ҳолда Жиноят кодексининг экинзорларни, ўрмонларни, дарахтлар ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи 198-моддасини қайта кўриб чиқиш ҳамда алоҳида янги модда билан дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказганлик учун ҳам жиноий жавобгарликни кучайтириш зарур, деб ҳисоблайди.

Дастуримизда қурилиш жараёнларидан уларни асраб қолиш, кўчириб ўтказмаслик бўйича аниқ чоралар, дарахтларни ноқонуний кесган тадбиркорларнинг, керак бўлса, ерга бўлган ҳуқуқини бекор қилишгача бўлган жавобгарликни қўллаш таклифларини назарда тутганмиз. 

–  Электоратнинг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда  ҳукумат таркибидаги қайси вазирлик ва идораларнинг фаолияти партияни қониқтирмайди? Ўзбекистон Экологик партияси кўтариб чиқаётган қайси масалалар ижро ҳокимияти эътиборидан четда қолмоқда?

– Айни дилимда турган масалани кўтардингиз. Албатта, партиямиз томонидан эътибор қаратилаётган бир қанча масалалар, жумладан, «яшил боғлар» яратиш, чиқинди полигонлари рекультивацияси каби ишларда айнан ҳукуматнинг саъй-ҳаракатлари билан йирик лойиҳаларни амалга ошириш бошланди. 

Бироқ шунга қарамасдан, мамлакат миқёсида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахтларни сақлаб қолиш бўйича етарлича чоралар кўрилмаяпти, дарахтлар кесилишига муддатсиз мораторий эълон қилинишига қарамасдан дарахт кесиш ҳолатлари тўхтамаяпти.

Эндиликда мораторийни четлаб ўтиб, дарахтларни бошқа жойга «кўчириб ўтказиш» деган важ билан уларни шикастлантириш ва қуритиш ҳоллари давом этмоқда

Суғориш тизими мавжуд бўлмаган, ҳудудларнинг иқлим ва тупроқ шароитини ҳисобга олмасдан дарахтларни кўчириб ўтказиш, янгиларини экиш агротехникасига риоя қилмаслик оқибатида дарахтлар қуриши ҳолатлари юзага келмоқда.

Масалан, «Тошкент–Самарқанд–Бухоро» йўналишининг Сирдарё вилоятидан ўтувчи М39 автойўл билан темир йўл ҳимоя зонасигача бўлган оралиқда экилган жами 3 530 туп кўчатлар қуриган.

Маҳаллий ҳокимликларнинг эътиборсизлиги натижасида дарахтларнинг танасидан илдиз қисмига ўтишдаги ерларни бетон ва асфальт билан қоплаш, уларга турли электр чироқ ва реклама мосламаларини илиб қўйиш дарахтларнинг жиддий шикастланишига сабаб бўлмоқда. Афсуски бу борада Экология вазирлигининг ҳам қатъиятлилиги сезилмаяпти. 

Аҳолида шаҳарлардаги жамоат транспортидан фойдаланишда  қийинчиликлар юзага келмоқда. Чунки Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида жамоат транспорти хизматларини кўрсатиш сифати паст, транспорт воситалари йўналишлари мақбул тарзда йўлга қўйилмаган, шаҳарларнинг демографик хусусиятлари ҳисобга олинмаган ҳолда йўналишлар ташкил этилган. Жамоат транспорти хизмати барча аҳоли пунктларини қамраб олмаган. Шаҳарлараро, вилоят ичидаги туманлараро жамоат транспорти эса умуман мавжуд эмас, йўқ бўлиб кетган.

Йўллардаги тирбандликлар жамоат транспорти ҳаракати учун ноқулайликларни туғдирмоқда. Тошкент шаҳрининг айрим марказий йўлларида жамоат транспорти ҳаракатланадиган «А» белгили полоса, ажратилган тасмалар чизилди. Бироқ, у қачон ишлайди?

Транспорт вазирлиги, ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги белгиланган вазифалар ижросини таъминлаши керак эмасми?

Тегишли вазирлик ва ҳокимликлар томонидан чиқиндилар билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш ишлари ҳам суст кетмоқда. Қайта ишланадиган чиқиндиларни қабул қилиб оладиган замонавий тизимлар яратилмаяпти.

Ёки электр узатиш линиялари ва трансформаторлар эскиришини олайлик. Баъзи ҳудудларимизда электр энергиясининг технологик йўқотишлари тахминан 20 фоизни ташкил қилади. Халқимизни барқарор электр энергияси билан таъминлаш масаласи тобора долзарблашиб бораётганига қарамасдан вазирлик томонидан ушбу муаммо ечими учун ҳали кўп ишлаш зарур.

Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимлик турларини табиий муҳитдан ажратиб олишга Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан берилган рухсатнома талабларига тўлиқ риоя этилмаяпти. Натижада бу тоифадаги ўсимлик турлари кескин камаймоқда.

Мисол учун, ёввойи ҳолда ўсувчи коврак ўсимлиги елимини (шираси) йиғиш учун рухсатномада белгиланган квотанинг камида 
50 фоизи ҳажмида маданий плантацияларни барпо этиш шарти билан берилиши керак бўлса-да, Экология вазирлиги томонидан ушбу шартларнинг бажарилиши етарли даражада назорат қилинмаяпти.

– 2023 йилнинг кузида ижтимоий тармоқларда Тошкент ботаника боғи ҳокимият тасарруфига ўтиши ҳақидаги хабарлар урчиди. Кейин боғнинг сақлаб қолингани ҳақидаги маълумотлар тарқалди. Айрим лойиҳалар каби Тошкент ботаника боғи ҳам кейинчалик ҳокимият тасарруфига ўтиб, кўнгилочар масканга айланиб кетмайдими?

– Тўғри айтдингиз.  2023 йилнинг октябрида Тошкент ботаника боғи Вазирлар Маҳкамасининг «Истироҳат боғлари фаолияти ва бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори лойиҳасида «Истироҳат боғларини бошқариш дирекциялари» давлат муассасаси балансига ўтказилиши кўзда тутилган эди. 

Албатта, ушбу қарор лойиҳасига биз оддий кузатувчи сифатида жим қараб туролмасдик - ҳужжат лойиҳасидаги рўйхатдан Ботаника боғини чиқариб ташлаш юзасидан ўз вақтида муносабат билдирдик.

Ботаника боғига муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар мақомини бериш орқали унинг нуфузи ва муҳофазасини кучайтириш лозимлиги бўйича фракциямиз томонидан Вазирлар Маҳкамасига депутатлик сўрови юборилди. Кенг жамоатчиликнинг қўллаб-қувватлаши натижасида Тошкент ботаника боғи ўз мавқеини сақлаб қолди.

Шу ўринда, партиямиз томонидан ўтган йиллар давомида бир неча бор ҳукуматга Ботаника боғини муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тоифасига ўтказиш ва унинг муҳофазасини кучайтириш бўйича мурожаатлар қилинганлигини ҳам қайд этишимиз лозим.

Фракциямиз аъзолари томонидан «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали ботаника боғларини муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

– Сиз олим-агроном сифатида партия фаолиятига бевосита алоқадорсиз. Шу нуқтаи назардан, тажрибангиз ҳозирги сиёсий фаолиятингизда қанчалик асқотаяпти? 

– Қарийб 25 йиллик илмий фаолиятимда бир нарсага амин бўлганман: жамиятда учраётган, аммо кўп йиллар давомида ечими топилмаётган муаммоларга, аввало, илм ракурсидан назар ташлаш, масаланинг моҳиятига тааллуқли илмий ечимларни ўрганиш зарур экан. Кўп муаммолар моҳиятини илмий жиҳатдан таҳлил этиш ва пухта ўрганиш орқали уларга бўлган муносабатимиз ҳам ўзгаради.

Бугун экологик муаммолар ечими борасида дунё олимлари бош қотирмоқда, катта-катта илмий тадқиқотлар олиб борилаяпти. Озми-кўпми илм йўлида меҳнат қилганим бугун экологик муаммоларга қарши курашиш ва бу масалани давлат сиёсатининг устувор йўналишига айлантиришни мақсад қилган сиёсий партияда фаолият юритишимда жуда асқотмоқда.

Сиёсий партиянинг кучи унинг аъзолари, тарафдорларининг ишончидадир. Мен бугун шу партиянинг раҳбари сифатида доимо шу масъулиятни доимо ҳис этиб тураман.

Албатта, сиёсат билан шуғулланиш бирмунча кенг қамровли, у нафақат экологик масалалар, балки давлат ва жамият қурилиши, қонунчилик, аҳолининг турли қатламлари билан ишлаш ва очиқ мулоқот қилиш каби масъулиятли жараёнларни ҳам ўз ичига олади. Мен ҳам ана шуни ҳис этган ҳолда бор билимимни, куч ва салоҳиятимни ишга солишга ҳаракат қилаяпман. Бу йўлда нимагадир эриша олсак, аввало, партиямизнинг, юз минглаб аъзоларимиз ва тарафдорларимизнинг муваффақияти бўлади. 

– Мазмунли сухбатингиз учун рахмат.

– Саломат бўлинг!

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Абдушукур Ҳамзаев: «Сиёсий партиянинг кучи – бу унинг аъзолари, тарафдорларининг ишончида!»