Абдуғафур Саттаров китоблари тақдимоти ўтказилди (+видео)
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Абдуғафур Саттаровнинг “Устозга эҳтиром”, “Қадрдон курсдошларим”, “Ортда қолган таҳликали кунлар”, “Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари ва кафолатлари” китоблар тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур асарлар асосан Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари, таълим масалалари ва шахсий хотираларга бағишланган.
"Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари ва кафолатлари" китобида инсон ҳуқуқларининг ҳуқуқий жиҳатлари ва кафолатлари тадқиқ қилинган бўлса, "Устозга эҳтиром" ва "Қадрдон курсдошларим" китобида ўқитувчи ва курсдошларга бағишланган шахсий хотиралар ва таълим соҳасига оид мулоҳазалар жамланган. "Ортда қолган таҳликали кунлар" китобида муаллиф ўтмишдаги воқеаларга нисбатан хотиралари билан ўртоқлашади.
Курсдошлар ҳақида ёзилган китобда муаллиф талабалик йилларининг олтин лаҳзалари, Тошкент Давлат университети юридик факулътетини 1980 йилда тамомлаган курсдошлари ва уларнинг хизмат фаолияти ҳақида ҳикоя қилади.
"Умрим китобининг зарварақлари" китоби муаллифнинг отаси Сатторов Ҳамид ота ва онаси Сатторова Хонимой оналарнинг ёрқин хотирасига бағишланган. Шунингдек, Абдуғафур Сатторов бу китобда ўзининг сермазмун, ибратли ҳаёти, ички ишлар органларида хизмат қилиш баробарида педагогик фаолият ва илмий-тадқиқот ишлари билан ҳам шуғуллангани ҳамда шогирдларга билим берган ва хаётий тажрибаси орқали намуна бўлган ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилади.
Бу каби китоб тақдимотлари ёшлар орасида ватанпарварлик ҳиссини ошириб, бугунги тинч-осуда ҳаётимиз нақадар қимматли эканлигини кўрсатиб, китобхонлар қалбидан жой олишига ишонамиз.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/rC6y5PU1oK4" title="Abdug‘afur Sattarov kitoblari taqdimoti o‘tkazildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Нишонбой Абдувоитов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА