Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси жаҳон ва қардош халқларининг адабиётини ўрганиш, тарғиб этиш, бу борадаги ҳамкорликни кучайтириш юзасидан салмоқли ишларни амалга оширмоқда.

Адабий дўстлик – абадий дўстлик

Атоқли мутафаккир ва ижодкор Абай меросининг аҳамияти, ёзувчи салоҳиятининг сири нимада? Назаримда у манқуртлик халқлар бошига қандай балолар етказишини, миллий ўзликдан кечиш инсониятни боши берк кўчаларга етаклашини аввалдан, донишмандларча, ақл ва қалб кўзи билан кўра олган ижодкордир.

Ёзувчилар уюшмаси ташаббуси ҳамда "Ижод" жамоат фонди ҳомийлигида пойтахтимиздаги "Donishmand ziyosi" нашриётида Наманган давлат университети профессори Қодиржон Носировнинг "Мудрое слово Абая" ("Абайнинг доно сўзи") номли китоби чоп этилди. Уюшманинг қардош халқлар адабиётини тарғиб этишга оид "Адабий дўстлик – абадий дўстлик" рукни остида чоп этилган ушбу китоб ўқувчиларни бефарқ қолдирмайди.

Юртимизда кечаётган шиддатли адабий-маърифий жараёнлар қардош халқлар, жумладан, Абай ижодини ўрганишда ҳам янги босқичини бошлаб берди. Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 13 мартдаги "Буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш тўғрисида"ги қарори натижасида атоқли ижодкор асарларини ўрганишга бўлган эътибор янада кучайди.

Жорий йилда Абай таваллудининг 175 йиллиги кенг нишонланади. Шоир ижоди наинки қозоқ халқининг, балки Марказий Осиё халқлари маърифий ҳаётида ҳам ўзига хос ўрин тутади.

Абай ижодига оид мазкур янги китоб адабиёт мухлисларида катта қизиқиш уйғотишига шубҳа йўқ. Унинг муаллифи Қодиржон Носиров аввал ҳам Абай фаолиятига доир бир қатор мақола ва ўқув-услубий қўлланмаларни эълон қилган эди. Адабиётшуносларнинг фикрича, янги босмадан чиққан китобда муаллиф мавжуд манбаларга таянган ҳолда Абайнинг қозоқ адабиёти ва маданияти тарихида тутган ўрни, улуғ мутафаккир меросининг ғоявий, эстетик қиймати масалаларига ўз муносабатини ифода этишга ҳаракат қилган.

Айни пайтда мазкур китобда Абайнинг сўз санъатидаги новаторлиги билан бирга унинг жамоат арбоби сифатида комил инсон ҳақидаги орзу-умидлари ҳам бўй кўрсатади. Китобда Абайнинг нафис шеърият, ҳикматли наср, достончиликка оид ижоди уйғунлашуви, уларнинг бири бошқасини тўлдириб, такомиллаштирилгани ғоят таъсирчан тарзда очиб берилган.

Тадқиқотчи Абай ижодиётида ўз халқини маърифатли кўриш, бахту саодатга ҳам айнан маърифат орқали эришилишидек ғоя устуворлигини теран адабий нигоҳ билан кузата олган. Жумладан, Шарқ достончилик анъаналаридан фарқли равишда Абайнинг очкўзлик, ёвузлик, меҳр-садоқатга оид қарашлари ўзига хос тарзда талқин этилган. Шунингдек, Абай лирикасида кўтарилган муҳаббат, инсонийлик, бурч, жоҳиллик, молпарастлик, қолоқлик каби тушунчалар поэма ва насиҳатларда бетакрор йўсинда очиб берилганига муаллиф алоҳида эътибор қаратган.

Китобда, шунингдек, Абайнинг таржимонликка доир қимматли фикр ва қарашлари, бу борадаги айрим камчиликларга муносабати билан ҳам батафсил танишиш мумкин.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Абайнинг ҳикматли сўзи