Германияда Tomorrow Bio номли стартап ўзига хос хизматни таклиф эта бошлади — бу хизмат орқали одамлар ўлимидан кейин жасадлари криоконсервация технологияси ёрдамида музлатиб қўйилади.

Мақсад — келажакда илм-фан ривожланиб, бу инсонларни тирилтириш имкони юзага келишига умид қилиш.

Ушбу ғайриоддий лойиҳа ҳақида Hindustan Times нашри хабар берди. Маълум бўлишича, Tomorrow Bio аллақачон бир нечта мижозларга эга ва бу хизматга қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Компаниянинг фикрича, бугунги кунда одамларни тирилтириш технологияси мавжуд бўлмаса-да, келажакда тиббиёт ва биология соҳаларидаги ютуқлар бу орзуни рўёбга чиқариши мумкин.

Жараён қуйидагича амалга ошади: одам вафот этгач, унинг жасади имкон қадар тезкор равишда музлатилади ва махсус шароитда сақланади. Бу орқали ҳужайралар шикастланмасдан сақланиб қолиши ва келгусида тирилтириш учун асос бўлиши мумкин.  Жасадни сақлаб қўйиш жараёнида тана 198 даражагача совитилиб, “биостаз” ҳолатига ўтади. Организмдаги барча биологик жараёнлар тўхтайди. Лойиҳа эгалари келажакда музлатилган жасадларни тирилтириш мумкинлигига, хусусан бунга қодир технологиялар яратилишига ишонч билдирмоқда. Улар мижозларга 2 хил танлов беради: бутун танани музлатиш тахминан 200 минг евро, фақат мияни музлатиш эса 75 минг евро туради.

Криоконсервация ғояси илмий ҳамжамиятда мунозараларга сабаб бўлса-да, бу йўналишда иш олиб бораётган компаниялар сони ортиб бормоқда. Tomorrow Bio эса Европада бу борадаги етакчи лойиҳалардан бири бўлишни мақсад қилган.

Мутахассисларнинг айтишича, криоген сақлаш технологияси ҳали дастлабки босқичда бўлса-да, бу каби ташаббуслар келажакда ҳаёт ва ўлим ҳақидаги тушунчаларни тубдан ўзгартириши мумкин.

<iframe width="791" height="445" src="https://www.youtube.com/embed/bBgIHJwP58g" title="“Abadiy uyqu” tiriklikka yo`lmi?Germaniyada" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Мадинабону Насриева, Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Абадий уйқу” тирикликка йўлми?