АҚШ бир йилдан сўнг ЖССТни тарк этади
Қўшма Штатлар президент Доналд Трамп Бирлашган Миллатлар Ташкилотига мурожаат қилиб АҚШ ЖССТдан чиқишини маълум қилган эди.
Қўшма Штатлар президент Доналд Трамп Бирлашган Миллатлар Ташкилотига мурожаат қилиб АҚШ ЖССТдан чиқишини маълум қилган эди.
Вашингтон 6 июль куни БМТ Бош котиби Антониу Гуттеришга мурожаат қилиб бир йилдан сўнг АҚШ ЖССТ таркибидан чиқиши юзасидан хабардор қилди.
Маълумот ўрнида, АҚШ ЖССТнинг йирик донори ҳисобланади. АҚШ ташкилот бюджетининг 15 фоизини қоплайди.
Пандемия жаҳон иқтисодиёти ўсиши сусайишига ва ишсизликка олиб келди, бу ўз навбатида иккинчи муддатга сайланиш учун шу йил ноябрида бўлиб ўтадиган сайловда иштирок этишга қарор қилган Трампнинг сиёсий келажагига хавф солди. АҚШдаги ишсизлик сўнги ярим асрлик паст кўрсаткичдан йил бошида 3,5 фоиздан апрель ойида салкам 15 фоизга кўтарилди.
Трамп Қўшма Штатларда эпидемиянинг олдини олишдаги фаолияти боис бир неча бор сиёсий рақибларининг танқид объектига айланди. Мамлакат жаҳонда COVID-19га чалиниш ва вафот этганлар борасида етакчилик қилади. Танқидчиларнинг фикрича, Трамп ҳамма айбни ЖССТга юклашга уринмоқда.