90 ёшини нишонлаётган газета
Интернет асрида ҳам ўзининг холис ва тезкорлиги билан ўқувчилар ардоғида бўлган босма нашрлар борлиги қувонарли.
Бугун шундай нашрлардан бўлган «Булунғур ҳаёти» ўзининг 90 йиллигини нишонламоқда. Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида чоп этиладиган мазкур нашр 1931 йилдан буён фаолият юритиб келади. Илк бор “ Колхозчилар байроғи» номи билан чоп этилган газета кейинчалик «Колхоз ҳақиқати», «Коммунист» каби номларга ўзгартилган. Фақат Халқ депутатлари туман Кенгашининг 1991 йил октябрдаги қароридан кейингина «Булунғур ҳаёти» номи билан чоп этила бошлаган. Қарийб 100 йилдан буён ҳудуддаги воқеа-ҳодисаларни ёритиб келаётган нашр бир қанча ижодкорларни ҳам етиштириб чиқишга хизмат қилди.
Мафтуна Каримова, ЎзА