90 000 фаластинлик уйсиз
18 мартдан буён Ғазода 1800 дан зиёд одам ҳалок бўлган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Фаластинлик қочқинлар бўйича агентлиги (UNRWA) маълум қилишича, гуманитар инқироз чуқурлашиб бораётган бир пайтда сектор бўйлаб 90 000 дан кўп кўчирилганлар БМТ томонидан бошқариладиган 115 манзилда кун кечирмоқда.
– Бомбардимон ва қамал туфайли инсонпарварлик ёрдами кириб келиши тўхтагани учун вазият янада ёмонлашмоқда, – дейилган баёнотда.