Инсонпарварлик тамойилига асосланган қонунчилигимизда қилган қилмишларидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган, тузалиш йўлига қатъий ўтган, жазо муддатини ўташи даврида ўрнатилган ички тартиб-қоидаларини бузмаган, тегишли органлар томонидан ижобий тавсифнома берилган маҳкумларни муддатидан олдин жазодан озод қилиш амалиёти мавжуд.
– Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида Самарқанд вилоят судлари томонидан 11 нафар аёл муддатидан олдин жазодан озод қилинди, – дейди Самарқанд вилояти суди раиси ўринбосари Т.Бойзоқов.
– Жумладан, Пастдарғом тумани суди тумандаги манзил колониясида ўтказган сайёр суд мажлисида икки нафар маҳкума аёлга озодликка чиқди. С.Ҳасанова ушбу манзил колониясида яна 1 йилу 11 ой 25 кун жазо ўташи керак эди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 73-моддаси қўлланилиб, жазодан шартли равишда озод қилинди ва уйига кузатилди. Маҳкума С.Қўзиева эса тайинланган жазонинг ўталмай қолган 7 ой 2 кунидан муддатидан олдин озод этилди. Яъни жазо ахлоқ тузатиш ишлари билан алмаштирилди.
Иштихон туман судининг “Ўзбекистон” маҳалласида ўтказилган навбатдаги сайёр суд мажлисида ҳам муддатидан илгари жазодан шартли равишда озод қилинган 5 нафар шахснинг икки нафари аёллардир.
Бу хотин-қизлар энди байрамни оиласи даврасида нишонлайди.
Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА