Фуқароларнинг қонуний манфаатларини тўлақонли таъминлаш, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, мурожаатларини ижобий ҳал этиш борасида адлия идоралари томонидан олиб борилаётган ишлар таҳсинга сазовор.

Наманган вилояти Янги Наманган тумани адлия бўлими томонидан 60-сон умумтаълим мактаби ўқитувчиси Ш.Т.нинг якка тартибда таълим олаётган ўқувчи болаларни уйида ўқитганлик учун ойлик йўл компенсацияси тўлаб берилмаганлигидан норози бўлиб йўллаган шикояти ўрганиб чиқилди.  

Ўрганиш жараёнида мурожаатчи ҳақиқатда мактаб директорининг тегишли буйруғига мувофиқ, 2020-2024 ўқув йиллари давомида ўқувчиси Ф.А.га 1-4-синфларда уйда якка тартибда таълим бериш учун бириктирилганлиги, бироқ муаллима аёлга уйда якка тартибда таълим берганлик учун йўл ҳақи компенсацияси тўланмай келинаётганлиги маълум бўлди. Бу каби ҳолатлар Янги Наманган тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими тизимидаги бошқа мактабларда ҳам такрорланганлиги аниқланди. 

Хусусан, туман адлия бўлими ҳамда туман молия бўлими ҳамкорлигида ўтказилган ўрганиш жараёнида 12-мактабда жами 29 ўқувчига таълим бераётган 78 педагог ходимга 2022–2023-ўқув йили давомида 40 500 000 сўм миқдорида йўл ҳақи компенсацияси тўланиши лозим бўлсада, ҳозирги кунга қадар тўлаб берилмаганлиги маълум бўлди.  

– Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги қарори билан тасдиқланган “Жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган, шунингдек, узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болаларга уйда якка тартибда таълим бериш тартиби тўғрисида”ги Низомга кўра, ўқувчига таълим бераётган ўқитувчиларга белгиланган тартибда қўшимча ҳақ ва йўл ҳақи компенсацияси тўланади, – дейди Янги Наманган тумани адлия бўлими бошлиғи Муродулла Раҳимов.

Адлия бўлими томонидан Янги Наманган тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан киритилган тақдимномага асосан, 60-сон умумтаълим мактаби ўқитувчиси Ш.Т.га 4 706 500 сўм миқдорида, туман миқёсида эса 78 нафар ўқитувчига 40 500 000 сўм миқдорида йўл ҳақи компенсацияси тўланиши таъминланди.  

Оқилхон Дадабоев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
78 нафар ўқитувчига йўл ҳақлари ундириб берилди