Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туман бўлими иш юритувидаги Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекциясининг 2023 йил 4 декабрдаги қарорига асосан қарздор “Amudaryotex” масъулияти чекланган жамиятдан давлат фойдасига 7,7 миллиард сўм солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган.

Мажбурий ижро бюроси Амударё туман бўлими томонидан қарздор “Amudaryotex” масъулияти чекланган жамиятга ижро ҳужжати талабини бажариш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган. Берилган муддат ичида қарздор томонидан ижро ҳужжати талаби бажарилмаганлиги сабабли, қарздорнинг асосий банк ҳисоб рақамига инкасса қўйилди ва барча ҳисоб рақамлари ҳамда мол-мулкларига нисбатан чеклов ўрнатилди. 

Натижада қарздордан ундирилиши лозим бўлган 7,7 миллиард сўм солиқ қарздорлиги тўлиғи билан ундирилди ва ҳужжат ижроси амалда таъминланди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
7,7 миллиард сўмлик солиқ қарзи ундирилди