Хитой Ўзбекистон Марказий Осиё юрагидаги йирик давлат, деган позициясига содиқ қолмоқда. Республикалар ўртасидаги яқин ва дўстона муносабатлар Хитой салоҳиятини Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий дастур ва лойиҳаларини амалга оширишга, биринчи навбатда, аҳоли фаровонлигини оширишга жалб қилиш учун қўшимча имкониятлар яратмоқда.

Бугун Ўзбекистон Миллий ахборот Агентлиги ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими, “Фарғона ҳақиқати”–“Ферганская правда” газеталари таҳририяти, Хитой Халқ Республикасини Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида “Ўзбекистон–Хитой: ШҲТ доирасидаги ҳамкорлик” мавзусида фотокўргазма ва фототанлов ғолибларни тақдирлаш маросими ўтказилди.  

Мазкур маросимга ташриф буюрган Хитойнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Юй Цзюнь Ўзбекистон ва Хитой муносабатлари янги даврга, сифат жиҳатдан янги босқичга қадам қўйилаётганини таъкидлади.

Мазкур кўргазма ва танловга мамлакатдаги 27 та фотоижодкор 500 дан зиёд фотосуратлар тақдим этдилар. Айниқса, ушбу фотокўргазма ташкиллаштиришда устоз журналист Муҳаммаджон Обидовнинг меҳнатлари алоҳида эътироф этилди. Ҳайъат улардан 94 тасини танлаб олди ва кўргазмада намойишга қўйилди. Шунингдек ҳайъат улар орасида ғолиб ва совриндорларни аниқлаб берди.

Маълумот учун, фотосуратларда сўнгги ўн йилда Ўзбекистон – Хитой иқтисодий-сиёсий муносабатлари ўз аксини топган. Саноат корхоналари, қишлоқ хўжалиги, илм-фан, санъат ва спорт мавзулари етакчилик қилишган. Фотомухбирлар ҳаётнинг нодир лаҳзаларини оний тўхтамда акс эттира олганлар. Фотокўргазма 15-22 август кунлари намойиш этилади. Сўнгра мамлакат вилоятлари, олий ўқув юртларида ҳам намойиш этилиши режалаштирилган.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/pC8B1sX4quk" title="Suratlarga muhrlangan: O‘zbekiston - Xitoy hamkorligi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, И.Исматов  ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суратларга муҳрланган: Ўзбекистон - Хитой ҳамкорлиги (+видео)