Миллий матбуот марказида “Қанот” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, истеъдодли шоирлар Мансур Жумаев ва Шоҳсанам Нишонованинг “Иккимизнинг эртакларимиз” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

“Олтин мерос пресс” нашриётида чоп этилган мазкур китобдан Мансур Жумаевнинг 150 дан ортиқ шеъри, Туркия, Эрон ва Вьетнамнинг таниқли шоирлари – Ўмер Живано, Аҳмад Шомлу ва Май Ван Фаннинг ижод намуналаридан таржималар, шунингдек, унинг турмуш ўртоғи Шоҳсанам Нишонованинг 50 дан зиёд шеъри, Туркиянинг машҳур адиблари Бистомий ва Ниҳат Солмон ижодидан ўзбек тилига ўгирган шеърий гулдасталар ўрин олган.    

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари, таниқли шоир Ғайрат Мажид, адабиётшунос олим Абдулла Улуғов ва бошқалар дунёнинг турли чеккаларида хавотирли, қалтис вазиятлар юзага келаётган пайтда Ўзбекистонда тинчликни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, китобхонлик маданиятини ошириш, адабиётни тарғиб этиш борасида ибратли ташаббуслар илгари сурилаётгани, бу эса барчамизни мудом шукроналик, ватанпарварлик ва фидойилик билан яшашга чорлаётганини таъкидлади.  

[gallery-24097]

–  Мансур Жумаевнинг шеърлари айнан ана шундай шукроналик, эзгуликка чорлаши билан диққатга сазовор, – деди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг  ўринбосари Ғайрат Мажид. –  Инсон бу дунёдан ўтганидан кейин ҳам унинг ҳаёти ёрқин хотираларда, эзгу сўзларида давом этаверар экан. Мансур бугун ёзганлари билан яшамоқда. У  келажаги порлоқ шоир эди. Жони қалам, юраги сиёҳдон эди. Адабиётда устоз-шогирд анъанаси жуда нисбий тушунча. Ўз даврида Абдулла Ориповнинг ғоялари, гўзал ва залворли, теран маъноли шеърлари устозларини  ҳам ҳайратга солганди. Мансур Жумаевнинг Қуръони  Каримга, Ҳадисларга муҳаббати баланд эди. Унинг  ижоди  жуда буюк чашмалардан сув ичгани сабабли бетакрордир. Шоҳсанам Нишонова ҳам Мансур билан бирга шаклланган, бўйлашадиган ижодкор. Унинг шеърлари инсон юрагини, бутун жону жаҳонингизни ағдар-тўнтар қилиб юборади. Шу кунларда Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг сўзбоши билан Мансурнинг шеърлари “Тафаккур” журналида чоп этилиши арафасида. “Иккимизнинг эртакларимиз” номли китоб адабиёт мухлисларининг қалбига ёруғлик, нур бағишлаши шубҳасиз.  

–  Мансурнинг шеърлари адабиётдаги ўзгаришларни, гўзал манзараларни бизга тақдим этади, – деди адабиётшунос олим, филология фанлари доктори Абдулла Улуғов. – Мансур ва Шоҳсанамнинг шеърий эртаклари бошқа эртаклардан фарқланади. Мансур ўз шеърлари билан ҳаммани ҳайратга солганди. Унинг шеърлари ҳар бир инсоннинг ҳаёти омонат эканлигини доим эсга солиб туради, ўзни англашга ундайди. Мансур динлар тарихини жуда яхши билар эди. Унинг синиқ, хоксор қиёфаси адабиёт мухлисларининг хотирасига ўрнашиб қолган. Бугун дунёнинг турли бурчакларида одамлар хавотир билан кун кўраётган бир даврда бизнинг мамлакатимизда китоблар тақдимоти бўлиб ўтмоқда. Шу маънода бу юртда шукрона айтиб яшаш ҳар бир фуқаронинг бурчидир. Мансурнинг шеърлари эса доим шукроналикка даъват этади.  

Хокисор ва камтар муаллифларнинг шеърлари ўзининг теран мазмуни, оҳорли ташбеҳлари, ёшликка хос шижоат ҳиссига тўла оҳанглари, мавзуга кутилмаган бўлакча журъат ва жасорат ила ёндашгани билан қалбга ажиб ёрқинлик олиб киради.

– Шоҳсанам Нишонованинг ижоди билан анчадан буён яқиндан танишман, – дейди иқтидорли шоира Гўзалой Матёқубова. – Унинг ёзганларини ўқир экансиз, қалбдаги мудроқ туйғуларга, сўлғин, бемажол ҳисларга беихтиёр жон киради, ҳаёт синовларида тобланган, мудом мушоҳада қилиб яшаётган кучли аёлнинг ғайрат-шижоатга тўлган мардона ва теран овози янграйди. Шоиранинг “Бахт”, “Азизим”, “Инсоният маҳалласи”, “Абдулла Қодирийга”, “Виждон ҳайқириғи”, “Қишлоққа қайтиб” каби шеърларида акс этган оламда юз бераётган ҳар бир воқеа-ҳодисага нисбатан чексиз ҳайратни, фикрлаётган идрокдаги тадрижий ўзгаришларни, бошқаларникига ўхшамайдиган жозибадор ва таъсирли сўз воситаларини пайқамаслик мумкин эмас.

Ҳар икки муаллифнинг ҳам шеърларидаги маъно-мазмун кўламининг кенглиги, улардаги кутилмаган қофиялару шу пайтгача ҳеч ким қўлламаган оҳорли, тоза ташбеҳлар, ўтлиқ сатрлар шоир ва шоиранинг ишқ ичра асир эканидан, бир-бирига бўлган адоқсиз муҳаббатидан огоҳ этади.  

– Гарчи Мансур Жумаев фоний дунёдан эрта ўтган бўлса-да, ундан жуда катта адабий мерос, маънавий ганжина, адабиёт майдонида баланд сўзи ва ёрқин изи қолди, – деди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Шоди Отамурод.. – Шоҳсанам эса бу бой хазинани кўз қорачиғидай асраб-авайлаб, маънан қувватлаб-бойитиб, элимизга армуғон этиш ва сўз санъатига садоқатдек юксак миссияни жуда катта эҳтиром билан адо этиб келмоқда.  

“Қанот” лойиҳаси доирасида ҳар иккала муаллифнинг ижодига бағишланган 300га яқин тақриз, энг сара видео ва аудио шеър жамланди, Мансуржон таҳсил олган  мактабда алоҳида стипендия жорий этилди. Бундан ташқари, бугунги кунда Қашқадарё вилоятининг кўплаб туманлари мактабларига унинг китоблари туҳфа қилинмоқда.  

Муаллифларнинг янги нашри кенг жамоатчилик томонидан илиқ кутиб олингани “Иккимизнинг эртакларимиз” минг-минглаб китобсеварларнинг севимли тўпламига айланишидан дарак беради.  

Мансур Жумаев 1991 йил 17 февралда Қашқадарё вилояти Миришкор туманидан туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Халқаро журналистика факультетини тамомлаган. “Оқ орзуларим”, “Ҳайрат қўшиқлари”, “Ҳазрати ишқ” ва “Биз кутган фасл” китоблари нашр этилган. Ёш шоир Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллиги, Наврўз айёмига бағишланган тантанали тадбирларда ўзининг бетакрор шеърлари билан доимий фаол иштирок этар эди. Айни пайтда Мансур Жумаев Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг ижодий лойиҳалари, адабий форум ва анжуманлари, ёшларга оид адабий тадбирларнинг доимий қатнашчиси, китобхонлик, миллий адабиётимиз,  гўзал шеъриятимизнинг, мамлакатимизда кечаётган маърифий янгиланиш жараёнларининг  фаол тарғиботчиси ҳам эди.    

Шоҳсанам Нишонова 1995 йил Фарғона вилояти Қува туманида таваллуд топган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳамда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида таҳсил олган. “Иқрор” шеърий тўплами чоп қилинган.  

Ҳар икки муаллифнинг ҳам шеърлари турк, озарбайжон, қозоқ, тожик, рус ва инглиз тилларига таржима қилинган.  

Назокат Усмонова,  

Ойбек Пардаев (суратлар),  

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Иккимизнинг эртакларимиз” номли китоб тақдимоти ўтказилди