Жанубий Корея суди собиқ президент Юн Сок Ёлнинг қисқа муддатли ҳарбий ҳолат жорий этишга уриниши бўйича тергов олиб борилганлиги сабабли ҳибсга олиш учун ордер бериш ҳақидаги сўровни рад этди. Бу ҳақда "Yonhap" ахборот агентлиги хабар берди. Сеул марказий округ суди ва прокуратураси матбуот котибидан изоҳ олишнинг иложи бўлмаган.

Мамлакат Махсус прокурори сешанба куни суддан айбланувчини ҳибсга олиш учун ордер беришни сўради, чунки у ҳокимиятдан ағдарилган етакчининг декабрь ойида ҳарбий ҳолат эълон қилишга уриниши бўйича терговни кучайтирмоқда.

Аллақачон қўзғолон бўйича жиноий жавобгарликка тортилган Юн январь ойида ҳукуматнинг қўлга олишга уринишига қаршилик кўрсатгач, ушланган ва 52 кундан сўнг айрим сабабларга кўра қўйиб юборилган.

Махсус прокурор гуруҳининг юқори мартабали вакили янги ордер учун сўров одил судловга тўсқинлик қилиш айблови билан боғлиқлигини айтди.

М.Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Yonhap: Суд собиқ президентни ҳибсга олишга рухсат бермади