Мамлакатимизда сифатсиз ёнилғи маҳсулотлари ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига қарши назорат тадбирлари қатъий олиб борилмоқда.

“Ўзэнергоинспекция” ахборот хизмати раҳбари Наврўз Норбобоевнинг маълум қилишича, яқинда ўтказилган назорат тадбирлари натижасида сифати паст ёнилғи маҳсулотлари ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. 

–Хусусан, Хоразм вилояти Янгиариқ туманида жойлашган “N.” хусусий корхонасига қарашли АЁҚШда сотилаётган AI-95 маркали бензин ҳамда дизель ёнилғиси давлат стандарт талабларига мос келмаслиги маълум бўлди. Бу бўйича тегишли қонунчилик асосида 6,7 миллион сўмлик иқтисодий санкция қўлланилди. Жиззах вилоятидаги “V.O.” МЧЖга қарашли ёнилғи қуйиш шохобчасида ҳам дизель ёнилғиси сифати пастлиги аниқланиб, қоидаларга риоя қилиш бўйича қатъий кўрсатмалар берилди. Қашқадарё вилоятида эса “M.M.R.” фермер хўжалиги электр энергиясидан ҳисоблагичдан ташқари ва ноқонуний фойдаланиб, 423,3 миллион сўмлик зарар келтирилган. 

Бухоро вилоятидаги “B.G.” МЧЖ эса реактив қувватни компенсация қилмасдан, электр энергиясидан самарасиз ва ноқонуний фойдаланган. Ушбу қоида бузилиши учун 20,5 миллион сўмлик жарима солинган, – деди у. 

Бугунги кунда “Ўзэнергоинспекция” мазкур йўналишда назорат ишларини изчил равишда кучайтириб бормоқда. Бундан кўзланган мақсад эса иқтисодий зарарларни камайтириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлашдир.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сифатсиз ёнилғи ва электр энергиясининг ноқонуний истеъмолига барҳам берилмоқда