Барчамиз кунлик эҳтиёжларимиз учун турли маҳсулотлар харид қиламиз. Сотувчига нақд ёки банк пластик картаси орқали тўлов қиламиз. Савдо жараёнида кўпчилик эътибор бермайдиган, аммо муҳим бўлган бир шарт аксарият ҳолларда эсдан чиқади ёки умуман эътиборга олинмайди. Бу харид қилинган маҳсулот учун назорат-касса машинаси чекини олиш!

Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси томонидан ўтказилган “Харид чеки олишни унутманг!” тарғибот акцияси аҳолини ушбу жараёнга эътиборли бўлишга чақиришга қаратилди.  

Тадбирда ёшлар, солиқ ходимлари ва маҳалла фаолларидан иборат тарғибот гуруҳлари савдо шохобчалар ва мажмуаларида бўлиб, жараённи бевосита кузатган ҳолда харид чеки талаб қилиб олишнинг аҳамияти, харид чеки берилмаса тадбиркорга нисбатан қўлланиладиган чоралар тўғрисидаги тарғибот материалларини тарқатди.

[gallery-23146]

– Дастлаб тарғибот гуруҳи аъзолари ўртасида акциясининг мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди, - дейди Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Д. Равшанов. – Тарғибот материалларини шунчаки фуқароларга бериб кетмасдан, тўлиқ маълумот тушунча берилиши лозимлиги уқтирилди. Гуруҳлар жойларда бўлиб, харид чеки билан боғлиқ талабларни сотувчи ва харидорларга батафсил тушунтирди. Бунга зарурат борми, деган ҳақли савол туғилади. Албатта, бор. Чунки, солиқ органлари томонидан олиб борилаётган тушунтириш-тарғибот ишларига қарамай, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида сотилган товар учун чек бермаслик ҳолатлари юзасидан кўплаб мурожаатлар келмоқда. Мисол учун, жорий йилнинг 4 ойи давомида фуқаролар томонидан чек бермаслик ҳолатлари юзасидан 1300 тадан ортиқ мурожаат юборилган. Бу ўз ҳақ-ҳуқуқларини билган фуқаролар томонидан амалга оширилган ишлар сарасида аниқланган. Неча минглаб харидорлар ҳалигача харид чекининг аҳамиятини тушуниб етгани йўқ. Акциядан кўзланган мақсад ҳам аҳолига харид чекининг аҳамиятини тўлиқ етказишга қаратилган.

Тарғибот тадбирлари вилоятнинг барча ҳудудида ўтказилади.

Алишер ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Харид чекини олдингизми!