Шу йилнинг май-июль ойларида мамлакатимизда фуқаролар йиғинлари раислари сайлови бўлиб ўтади. Айни пайтда мазкур жараёнга Сурхондарё вилоятида ҳам алоҳида тайёргарлик кўрилмоқда.

Вилоятдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари ва марказий ОАВларнинг воҳадаги вакиллари учун ташкил этилган брифингда фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи вилоят комиссияси раиси Абдураим Чориев шу ҳақда атрофлича маълумот берди.

Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси вилоят ҳамда вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармалари ҳамкорлигида ўтказилган брифингда қайд этилдики, сўнгги йилларда Президентимиз маҳалла тизимининг аниқ механизмини белгилаб берди. Шунга кўра ўзини ўзи бошқариш органларига қўшимча куч ва имкониятлар тақдим этилиб, ваколат ҳам, масъулият ҳам қуйи тизимга туширилмоқда. Эндиликда маҳалла ҳар бир оила, ҳар бир инсон муаммоси, дарду ташвишларига чуқур кириб бора оладиган халқчил тузилма сифатида янада фаоллашади. Маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори маҳалла еттилиги ва маҳалла банкири, нуронийлар, имом хатиблар билан ҳудуддаги барча ишларни ташкил этиб, ягона жамоа сифатида ишлаш тартиби жорий қилинди.

Ҳозир вилоятдаги 724 та маҳалла фуқаролар йиғинида 4 минг 322 нафар “маҳалла еттилиги” аъзолари хизмат кўрсатмоқда. Уларнинг фаолиятини тизимли ташкил этишда маҳалла раисларининг ўрни ва вазифалари белгилаб қўйилган. 

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида”ги қонунига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга мувофиқ эндиликда маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг ваколат муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилди. Қонунчиликда юз берган муҳим ўзгартиришлардан яна бири маҳалла раиси сайловларини ўтказиш муддатларини белгилаш нормаси Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ваколатига ўтказилди. 

Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари сессияларида маҳалла раислари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи вилоят, туман, шаҳар комиссиялари аъзолари ва тегишли чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Жорий йилнинг май-июль ойларида ўтказиладиган фуқаролар йиғини раислари сайловини юқори савияда ўтказиш учун маҳалла раислари сайловларини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялари қошида штаблар ташкил этилди. Ишчи гуруҳларнинг иш самарадорлигини ошириш учун ўн турдаги канцелярия маҳсулотлари билан таъминланди. Аҳолининг фуқаролар йиғини раиси сайловларига хабардорлигини ошириш, шунингдек, уларни сайловга чорлаш мақсадида ҳар бир маҳаллага сайловга оид тарғибот материаллари, 4 хил мазмун ва икки хил рангдаги баннерлар етказиб берилди. Электрон таблоларга туркум чақириқлар видео роликлари жойлаштирилди.

Сайлов ўтказиладиган бино ва иншоотларга номзодлар ҳамда сайловга оид маълумотлар акс эттирилган стендлар ҳам жойлаштирилмоқда.

Фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман (шаҳар)лар комиссиялари ва ишчи гуруҳ аъзолари учун ўқув-семинари ташкил этилиб, уларнинг билим ҳамда кўникмалари оширилди. Ишчи гуруҳларнинг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди. 

Ишчи гуруҳлар вилоятдаги туман ва шаҳар кўмаклашувчи комиссияларининг қарори билан маҳаллаларда вакиллар миқдорини белгилади. Шунга кўра, фуқаролар йиғини сайловларида 174 минг 449 нафар вакил иштирок этиши кутилмоқда.

Вилоятда фуқаролар йиғини раислар сайлови жорий йилнинг 1 май куни бошланиб, шу куни туманлар ва Термиз шаҳрида намунавий сайлов жараёнини ташкил этишга пухта ҳозирлик кўрилмоқда. 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Брифинг фуқаролар йиғини раиси сайловига бағишланди