Сурхондарё вилоятида “Ўзбекистон­ китобхонлар юрти” шиори остида бўлиб ўтаётган китобхонлик ҳафталиги давом этмоқда.

Адиб Собир Термизий номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида “Бир китоб­инг оламга очилган эшик” шоири остида очиқ эшиклар куни бошланди. 

Жорий йил вилоятда эълон қилинган “Китобни қадрлаш ва мутолаа йили” муносабати билан ҳафта давомида ўтказиладиган очиқ эшиклар кунида ўқувчилар, талаба-ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида китобхонлик маданияти ҳамда китоб тарғиботига бағишланган турли тадбирлар ўтказилаётир. Янги чоп этилган китоблар кўргазмалари, савдо-ярмаркалари ташкил этилмоқда.

Туманларда бўлиб ўтаётган ҳафталик доирасида ахборот-кутубхона марказларига ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналари, илмий-оммабоп ва бошқа китоблар туҳфа қилинмоқда. Жумладан, Жарқўрғон тумани ҳокими Элмурод Авазов туман ахборот-кутубхона марказида ўтказилган тадбирда иштирок этиб, китобнинг инсон камолотидаги ўрни, ёш авлодни болаликдан китобга меҳр уйғотишнинг аҳамияти ҳақида фикр юритди. 

– Бу йил вилоятимизда “Китобни қадрлаш ва мутолаа йили”, деб эълон қилингани яхши ташаббус, – дейди туман раҳбари. – Чунки таълим-тарбия ва илм эгаллаш масаласида ҳеч нарса китобнинг ўрнини босолмайди. Ўтмишдан китоб мутолаа қилиб, дунёга маърифат улашган аждодларимиз уни бежиз нондек эъзозлаб, қадрламаган. Биз ҳам ўғил-қизлар онгига болаликдан китобнинг инсонни улғайтиришдаги ўрнини чуқур сингдиришимиз, китоб билан яқин дўст тутинтиришимиз лозим. Майли, бунинг учун болаларни рағбатлантириш мақсадида турли тадбирлар, кўрик-танловлар ташкил этинглар. Биз қўллаб-қувватлаймиз.

Шу куни Элмурод Авазов туман ахборот-кутубхона марказига 500 дона турли китобни совға қилди. 

Термиз тумани ҳокими Шуҳрат Назаров ҳам Учқизил қўрғонида ўтказилаётган ҳафталик доирасида туман ахборот-кутубхона марказига 500 дона бадиий, сиёсий, илмий китоблар жамланмасини топширди.

Туман ҳокимларининг қуйи раҳбарларга ҳам ибрат бўладиган бу хайрли иши билан Жарқўрғондаги ахборот-кутубхона маркази китоблари 68 минг 913 донага, Термиз тумани ахборот-кутубхона марказидаги китоблар сони 21 минг 735 тага етди. 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туман ҳокимлари зиё масканларига китоб совға қилмоқда