Адиб Собир Термизий номидаги Сурхондарё вилоят ахборот-кутубхона марказида “Ўзбекистон­ китобхонлар юрти” шиори остида китобхонлик ҳафталигининг очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунос олимлар, Термиз шаҳридаги вилоят ахборот-кутубхона марказлари ҳамда кутубхоналар раҳбарлари, китобсевар ёшлар, талабалар иштирок этган тадбир пойтахтимизда бўлиб ўтган  V республика китобхонлик ҳафталигининг тантанали очилиш маросимини онлайн кузатиш билан бошланди. 

Воҳа китобсеварларининг байрамона руҳда ўтган тадбирида вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Заҳриддин Тўраев, Президентимизнинг вилоятдаги Халқ қабулхонаси мудираси, сенатор Дилбар Сувонова, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Менгнор Алламуродов, вилоят ахборот-кутубхона маркази директори Маъруф Абдишукуров ва бошқалар мамлакатимизда китобхонлик ҳамда китоб мутолаасига қаратилаётган юксак эътибор, аҳоли, айниқса, ёш авлоднинг китобхонлик маданиятини юксалтириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича фикр юритди. 

Жорий йил вилоятда “Китобни қадрлаш ва мутолаа йили”, деб эълон қилинган. Шунга мувофиқ “Бир китоб –минг оламга очилган эшик” шоири остида энг чекка ва олис маҳаллаларда ҳам китобхонликни кенг тарғиб қилиш юзасидан тегишли чора-тадбир белгилаб олинган. 

– Белгилаб олинган кенг қамровли режа асосида йил давомида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларда ҳам китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш учун “Маърифат тур” лойиҳасини амалга оширамиз, – дейди вилоят ахборот-кутубхона маркази директори М.Абдишукуров. – Давлат хизматчилари, болалар ва ёшлар ўртасида турли лойиҳалар ўтказилади. 

 Вилоятда 2025 йилнинг “Китобни қадрлаш ва мутолаа йили”, деб эълон қилингани бугундан старт берилган китобхонлик ҳафталигини янада юқори савияда ташкил этишга ундади. 

– Ҳафталикни байрамона кайфиятда ўтказиш учун аниқ мақсадга қаратилган дастур ишлаб чиқилди, – дейди вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи З.Тўраев. – Ҳафта давомида “Бир китоб – минг оламга очилган эшик” шиори остида очиқ эшиклар кунлари, Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигига бағишланган “Маҳмудхўжа Беҳбудий чизгилари” деб номланган тадбир, “Мовий жамадон ташрифи” лойиҳаси ўтказилади. Вилоятда яшаб, ижод қилаётган ёзувчи ва шоирлар билан учрашувлар уюштирилади. Ёшларнинг “Заковат” интеллектуал ўйини, куч тузилмалари ўртасида “Диктантлар танлови”, “Китобхон оналар куни”, янги нашр этилган китоблар тақдимотлари ва бошқа тадбирлар ҳафталикнинг янада сермазмун ўтишига хизмат қилади. Кутубхоналарга китоблар туҳфа қилинади. Ҳафталик кунлари китобхонлик ва китоб мутолаасини кенг тарғиб қилиш маҳалла ҳамда чекка қишлоқларгача кириб боради. 

Маълумотларга кўра, айни пайтда Адиб Собир Термизий номидаги вилоят ва шаҳар, туман ахборот-кутубхона марказлари, шунингдек, ўқув муассасалари ва бошқа ташкилот, идоралар қошида 1 минг 200 га яқин кутубхона фаолият юритмоқда. Уларда уч миллиондан ортиқ бадиий, тарихий-оммабоп китоблар, ўқув қўлланмалари сақланмоқда. 40 га яқин китоб дўкони аҳолига хизмат кўрсатаётир. 14 та нашриётда китоб чоп этилмоқда.  

Бугун, шунингдек, вилоят туманларида ҳам китобхонлик ҳафталиги бошланишига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди. Жумладан, Ангор туманида ташкил этилган тадбир қатнашчилари туман ахборот-кутубхона марказига 1 минг 200 дона китоб ҳам совға қилди.

Термиз шаҳрида бўлиб ўтган воҳа китобхонларининг тадбири доирасида Адиб Собир Термизий номидаги Сурхондарё вилоят ахборот-кутубхона марказида китоблар кўргазмаси ва китоб савдо ярмаркаси ташкил этилди. Қизиқарли мушоира ва ёш санъаткорларнинг чиқишлари, бахшилар ижро этган термалар тадбир иштирокчиларига бир олам қувонч улашди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубда китобсеварлар ҳафталиги юксак савияда бошланди