Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Оролбўйи минтақасида қулай табиий муҳит яратиш, ҳудуднинг ноёб маданияти ва тарихий меросини асраб-авайлаш ҳамда кенг оммалаштириш, ушбу йўналишларда илмий-тадқиқот ишлари, инновацион лойиҳалар ва ижодий ташаббусларни амалга ошириш учун халқаро ҳамкорлик ва мулоқотни янада кенгайтириш мақсадида қарор қиламан: 

1. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2023 йил 22-24 март кунлари Нью-Йорк шаҳрида (АҚШ) бўлиб ўтган сув ресурсларига бағишланган конференциясида Ўзбекистон Республикаси томонидан Орол маданият саммити лойиҳасини амалга ошириш ташаббуси илгари сурилгани маълумот учун қабул қилинсин.

2. 2025 йилдан бошлаб ҳар ўн саккиз ойда – баҳор ёки куз фаслларида Орол маданият саммити (кейинги ўринларда – Саммит)ни ўтказиб бориш йўлга қўйилсин.

3. Биринчи Орол маданият саммити Самарқанд иқлим форуми билан уйғун ҳолда 2025 йил 4-6 апрель кунлари Самарқанд ва Нукус шаҳарларида юқори савияда ташкил этилсин.

4. Қуйидагилар Саммитнинг асосий мақсад ва йўналишлари этиб белгилансин:

а) Оролбўйида ва дунёнинг бошқа минтақаларида юзага келган экологик муаммоларни муҳокама қилиш ҳамда оқилона ечимларни тақдим этиш учун глобал платформа яратиш;

б) Оролбўйи муаммоларини ҳал этишда фанлараро ёндашувни ривожлантириш;

в) барқарор ечимлар ва стратегиялар яратишга қаратилган таълим дастури асосида Орол мактабини ташкил этиш;

г) замонавий технологиялар ва анъанавий меъморчилик асосида “Истиқлол” маданият ва истироҳат боғи, боғ ҳудудида жойлашган болалар кутубхонасини қайта барпо этиш ҳамда улардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш;

д) етакчи маҳаллий ва хорижий мутахассислар ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорликда Оролбўйи минтақасида сув ва тупроқ тадқиқотлари олиб бориш;  

е) Оролбўйи ҳудудининг тупроқ ва иқлим шароитига мос бўлган қишлоқ хўжалиги экинларини ўрганишга ихтисослашган лаборатория платформасини яратиш ҳамда уни мазкур йўналишда амалга ошириладиган илмий тадқиқотларнинг ўқув-амалиёт майдонига айлантириш;

ж) Оролбўйи минтақасида асрлар давомида шаклланган ноёб маданият ва анъаналарни сақлаш, ҳимоя қилиш ва кенг оммалаштириш;

з) халқаро миқёсда доимий мулоқотлар, амалиётлар, семинарлар, тадқиқот дастурларини ташкил этиш.

5. Орол маданият саммитига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда – Ташкилий қўмита) 1-иловадаги таркибга мувофиқ тузилсин.

6. Ташкилий қўмита (А.Н. Арипов):

а) ушбу қарорда белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича масъул давлат органлари ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириб борсин;

б) Саммитга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда юзага келадиган ташкилий масалаларни тезкорлик билан ҳал этсин;

в) Саммит доирасидаги тадбирлар ўтказиладиган жойларнинг техник ва телекоммуникация ускуналари билан жиҳозланишини таъминласин;

г) Саммит билан боғлиқ тадбирлар ва чет эллик меҳмонларнинг саёҳатини ташкиллаштирсин;

д) Саммитда қатнашувчиларнинг Ўзбекистонга келиб-кетиши, уларга виза расмийлаштирилиши, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш масалаларини мувофиқлаштирсин;

е) Саммит доирасидаги тадбирлар ўтказиладиган ҳудудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилишини ҳамда объектлар ва меҳмонхона фондининг тайёрлигини таъминласин;

ж) зарур ҳолларда, Саммитни юқори савияда ташкил этиш билан боғлиқ тезкор қарорлар қабул қилсин.

7. Белгилансинки:

а) Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма) Ташкилий қўмитанинг ишчи органи ҳисобланади;

б) Вазирлар Маҳкамаси томонидан Саммитнинг молиялаштириш манбалари белгиланади ҳамда харажатлар сметаси тасдиқланади.

8. Орол маданият саммитига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

9. Ички ишлар вазирлиги:

а) Миллий гвардия билан биргаликда Саммит доирасидаги тадбирлар ўтказиладиган ҳудудларда, шу жумладан, иштирокчи ва меҳмонлар тўпланадиган жойларда, меҳмонхоналарда ҳамда уларнинг атрофида жамоат тартибини сақлаш;

б) Саммитга ташриф буюрадиган делегация аъзолари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ ҳамроҳлик қилиш чораларини кўрсин.

10. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Саммит доирасидаги тадбирлар ўтказиладиган ҳудудлардаги объектлар ҳамда уларнинг атрофида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ишларини ташкил этсин.

11. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Саммит доирасидаги тадбирлар ўтказиладиган жойларда тез тиббий ёрдам бригадалари фаолияти ташкил этилишини таъминлаш, шунингдек, соғлиқни сақлаш
ҳамда санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига амал қилиниши бўйича зарур чоралар кўрсин.

12. Рақамли технологиялар вазирлиги Жамғарманинг мурожаатига асосан Саммит доирасидаги тадбирлар ўтказиладиган конференция ва кўргазма заллари, матбуот хоналарини белгиланган тартибда зарур техника воситалари, синхрон таржима жиҳозлари ва интернет тармоғи билан таъминласин.

13. Жамғарманинг талабномасига асосан қуйидагиларга:

а) “Uzbekistan Airways” АЖга чет эллик иштирокчилар учун халқаро ва маҳаллий рейсларга авиачипталарнинг банд қилинишини таъминлаш;

б) “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга чет эллик иштирокчилар учун қатновдаги поездларнинг барча турларига темир йўл чипталари захирасини яратиш ва расмийлаштириш чораларини кўриш тавсия этилсин.

14. Ташқи ишлар вазирлиги Жамғарманинг виза талабномаларига биноан, Саммитда иштирок этадиган хорижий иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасига кириш визалари консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимларни ундирмасдан, зарур ҳолларда, Тошкент ва Самарқанд халқаро аэропортида расмийлаштирилишини таъминласин.

15. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Жамғарма билан биргаликда оммавий ахборот воситалари вакиллари учун барча зарур
шарт-шароитларга эга бўлган Саммит матбуот маркази фаолиятини самарали йўлга қўйсин, шунингдек, тадбирни юқори савияда халқаро миқёсда кенг ёритиш учун хорижий оммавий ахборот воситаларини жалб қилиш чораларини кўрсин.

16. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Г.О. Умерова ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.У. Эрманов белгилансин.

17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

         Президенти                                                                                     Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2025 йил 28 март

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Орол маданият саммитини юқори савияда ўтказиш тўғрисида