Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, “Шаҳидлар хотираси” жамоат фонди билан ҳамкорликда таниқли шоир ва публицист Ғулом Мирзонинг “Эй, дарвеш (Зулмни енгган мазлумлар қисмати)” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи директори, тарих фанлари доктори, профессор Бахтиёр Ҳасанов, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, академик Акмал Саидов, Ўзбекистон Республикасида  хизмат кўрсатган журналист, китоб муаллифи Ғулом Мирзо қатағон қурбонлари мавзуси илмий изланишларни муттасил давом эттирадиган йўналиш эканини таъкидлади. 

Дарҳақиқат, кейинги йилларда мамлакатимизда қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш, уларнинг ҳаёти ва меросини чуқур ўрганиш ҳамда кенг жамоатчиликка етказиш ишлари янги босқичга кўтарилди. Бу жараёнда Ватанимиз мустақиллиги, халқимизнинг эркин ва озод, келажак авлодларнинг тинч, тўкин ҳаётини таъминлаш орзусида мардона курашиб, мустабид тузум даврида қатағон қилинган улуғ аждодларимиз фаолияти ва меросини тарғиб этиш муҳим вазифалардан саналади. 

Президентимизнинг 2020  йил 8 октябрдаги “Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши соҳага оид ишларни янги босқичга олиб чиқиш имконини берди. 

Улар номини тиклаш ва хотирасини абадийлаштириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди. Бу борадаги ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика ишчи гуруҳи ташкил этилди. Бугунги кунда сиёсий қатағон йилларида ноҳақ қурбон бўлган юртдошларимизнинг номини аниқлаш, улар меросини ўрганиш, кенг жамоатчиликка  етказишга оид илмий-тадқиқот ишлари, бадиий-ҳужжатли асарлар яратмоқда. 

Яқинда “Машраб” нашриёти томонидан чоп этилган “Эй, дарвеш (Зулмни енгган мазлумлар)” номли китоби ҳам айни шу мавзуда ёзилган. Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, шоир ва таржимон Ғулом Мирзо қаламига мансуб қисса тарихий ҳужжатлар ва шахсий хотиралар асосида битилган. 

Маълумки, ХХ аср 50-йилларидаги “илиқлик даври”да катта қатағон қурбонлари орасидан айрим таниқли зиёлиларнигина қисман оқлаш йўлидан борилган. Бунинг сабаби шуки, агар ўшанда ноҳақ қатағон этилган миллионлаб оддий кишилар ҳам ялпи оқлаб юборилса, советлар тузуми зулмкор бўлгани тўғрисидаги ҳақиқатлари очилиб қолар, оқибатда халқнинг ишончсизлиги ва норозилиги кучайиб кетиши мумкин, деб қаралган. 

Оқибатда “халқ душмани” деган сохта айблов билан қатағонга дучор этилган ушбу китоб қаҳрамонлари – ота-бола Мирза Тўлаев ва Абдирайим Мирзаевнинг оқланиши учун 70 йил вақт керак бўлди. Бунга қадар эса совет даврида дину эътиқодида мустаҳкам турган Мирза Сўфи бобо – 10 йил, ўғли Абдирайим бобо – 6 йил қамоқ жазосини ГУЛАГ – Ахлоқ тузатиш меҳнат колониялари бош бошқармасининг меҳнат-тузатиш лагерларида тўла ўтаб қайтганлар. Афсуски, ота ҳам, ўғил ҳам айнан қайси манзилда жазо ўтаганини ҳеч қачон ҳеч кимга очиқламаган. 

Ушбу китоб муаллифининг 2018 йил декабридаги мурожаати асосида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан 1949 йили қатағонга учраган М.Тўлаев ва А.Мирзаевга нисбатан инсон ҳуқуқлари қўпол бузилганлиги ҳолатлари юзасидан хулоса тайёрланди. Шу асосда ва архив ҳужжатларига таянган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига протест киритди. 

Ҳарбий суднинг кассация инстанцияси судлов ҳайъати 2019 йил 30  декабрда М.Тўлаев ва А.Мирзаевларга нисбатан чиқарилган ҳукм бекор қилинди. Ота-болалар вафотидан сўнг айбсиз деб топилди ва оқланди. Етмиш йилдан сўнг ушбу инсонларга нисбатан адолат қарор топди. 

Бу Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг инсонпарвар сиёсати туфайли юртимизда мустабид шўролар тузуми даврида қатағон қилинган ватандошларимизнинг пок номларини оқлаш, улар хотираларини абадийлаштириш йўлида амалга оширилаётган кенг қамровли ишларга биргина мисолдир. 

Тақдимот маросимида китобнинг яратилиши тарихи ва сабаблари, ҳужжатлар билан ишлашга оид саволларга батафсил ойдинлик киритилди. 

Н.Усмонова, ЎзA

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
70 йилда тикланган ҳақиқат ёхуд зулмни енгган мазлумлар