Сурхондарё вилоятидаги “Сариосиё” чегара божхона постида мамлакатимизга кириб келган ва ҳужжатларда “бўш”, деб кўрсатилган юк автотранспорт воситаси инспекцион кўрик мажмуаси орқали кўздан кечирилганда, афсуски, “бўш” эмаслиги аниқланди.

Божхона ходимлари ва Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида автотранспорт воситаси чуқурлаштирилган божхона кўригидан ўтказилгач, унинг кабинасидаги кўз илғамас бўшлиқларга 66 та ўрам модда яширилгани маълум бўлди.  

Мазкур ўрамлар очиб кўрилганда уларнинг 30 тасида 31,9 килограмм оғирликда “героин”, 36 тасида 37,3 килограмм оғирликдаги “гашиш” гиёҳвандлик воситаси жойлангани фош этилди.  

Ушбу ҳолатда жами ушланиб қолинган гиёҳвандлик воситаларининг оғирлиги ўрами билан ҳисоблаганда 69,2 килограммни ташкил этди. Шундай қилиб, божхоначилар йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситасининг мамлакатимизга яширин усуллар билан олиб кирилишига бўлган навбатдаги уринишга чек қўйди.  

Сурхондарё вилоят божхона бошқармасидан ЎзАга хабар қилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
70 килограммга яқин наркотик модда ушлаб қолинди