Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги муносабатлар илдизи XIV асрга бориб тақалади. Ўз даврида Амир Темур ва Қирол Карл VI савдо-сотиққа йўналтирилган ҳамкорликка асос солган. Тарихий маълумотлар, турли ёзишмалар шундан далолат беради.

Бинобарин, 2016 йилдан кейин бу икки давлат ҳамкорлигига чинакам жадал суръат бағишланди. Давлатимиз раҳбарининг Европа қитъасига биринчи расмий сафари Францияга уюштирилиши қатор ҳукуматлараро келишувларга йўл очган.

2018-2023 йиллар оралиғида бўлиб ўтган олий даражадаги учрашувлар ҳамкорликни чуқурлаштиришда ҳал қилувчи аҳамият касб этди. Шу билан бирга ташқи ишлар вазирликлари ва парламентлар ўртасидаги алоқалар ҳам жадал ривожланди. Хусусан, Олий Мажлисдаги “Ўзбекистон-Франция” дўстлик гуруҳи ва Франциянинг Марказий Осиё бўйича парламентлараро гуруҳи фаолияти доирасида мунтазам мулоқот олиб борилмоқда.

Франциянинг мамлакатимиздаги иқтисодий иштироки кўлами йил сайин кенгаймоқда. Яъни, давлат хизмати (Veolia, Suez, Eiffage), “яшил” энергия (EDF, Total Eren, Voltalia), қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат (Lactalis) каби стратегик соҳаларга ихтисослашган 50 га яқин йирик компания юртимизда муваффақиятли иш олиб боряпти. Ўсиш суръатини Ҳукуматлараро қўшма комиссия, Иқтисодий палата каби механизмлар фаол қўллаб-қувватламоқда.

Франция тараққиёт агентлиги томонидан ажратилган 1,07 миллиард евро 2023-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури ижросига йўналтирилган. Шу билан бирга 2023-2024 йиллари Самарқанд ва Тошкентда ташкил этилган бизнес-форумлар ўнлаб Фаранг компаниялари билан янги иқтисодий шартномалар имзолаш имконини берди.

Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим ўзаро товар айирбошлаш сезиларли даражада ўсишига хизмат қилди. Беш йил ичида айни кўрсаткич 5 баробар ошиб, ўтган йил 1,1 миллиард долларга етди. Машинасозлик ва табиий ресурслардан фойдаланиш каби соҳалардаги жорий лойиҳалар 8 миллиард евродан ошади.

Франция ва Ўзбекистон маданият ва таълим соҳаларида ҳам ташаббусларни кучайтирмоқда. Сўнгги бир неча йил ичида археология, мода, тилшунослик, соғлиқни сақлаш, туризм, спорт соҳаларида 50 дан ортиқ шартнома имзоланди.

Туризм соҳаси сезиларли ўсиш даражасини намоён этмоқда. Ҳар йили 20 000 га яқин француз юртимизга келади. Айни пайт 189 900 нафар ўзбекистонлик мактаб ўқувчиси ва талаба француз тилини ўрганмоқда. Шу тариқа тиллар ва маданиятлар алмашинувиривожланмоқда.

Францияда Абу Али ибн Сино ва Мирзо Улуғбек ҳайкалини ўрнатиш, Рюэй-Мальмезон ва Тулуза “яшил” ҳудудларида “Ўзбек боғи” барпо этиш лойиҳалари ҳам эътиборга лойиқ.

2022-2023 йиллари Лувр ва Араб дунёси институти музейида диёримизга бағишлаб ташкил қилинган кўргазма Франция жамоатчилигининг Марказий Осиё бой маданий меросидан хабардорлигини оширишга хизмат қилди.

Лувр музейида очилган “Марказий Осиё улуғворлиги. Ўзбекистон карвон йўлларида” ва Араб дунёси институтида ташкил этилган “Кафтанлар ва чопонлар” кўргазмалари ҳам маҳаллий санъат ишқибозларида жиддий қизиқиш уйғотди.

Лувр йилига бутун дунёдан 10 миллионга яқин сайёҳни қабул қилиши назарда тутилса, мазкур кўргазмаларнинг асл моҳияти яққол намоён бўлади.

Айтиш жоиз, француз археологлари Ўзбекистон ҳудудида жуда фаол ишламоқда. Махсус кўргазма куратори, машҳур археолог Рокко Ранте мамлакатларимиз маданий ҳамкорлиги тобора кенгайиб бораётганини таъкидлайди.

Бир сўз билан айтганда, ўзаро муносабат иқтисодий, сиёсий ва маданий алоқаларни мустаҳкамлашга нисбатан муштарак интилишдан келиб чиққан ҳолда, ҳақиқий юксалиш даврини бошдан кечирмоқда.

Мамлакатимизнинг очиқ ташқи сиёсати ва Франциянинг Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистонга қизиқиши ортиб бораётгани узоқ муддатли ва икки томонлама манфаатли ҳамкорликка йўл очмоқда.

Дилором Ғаффорова,

Республика Маънавият ва маърифат маркази

Шофиркон тумани бўлинмаси раҳбари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Франция: Ришталар мустаҳкамланмоқда