Бугунги кунда мамлакатимизда юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат идораларига бормасдан, масофадан туриб кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги маълумотлардан ва кадастр хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайиб бормоқда.

Хусусан, Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси маълумотига кўра, бугунги кунда 17 турдаги кадастр хизматлари бўйича мурожаатлар Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали электрон кўринишда қабул қилинган. Айни кунларда мурожаатлар ижроси таъминланмоқда.

Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Абдулазиз Юнусов соҳада аҳоли қулайлиги учун олиб борилаётган имкониятлар хусусида маълумот берди.

– Биргина ўтган йилда бошқарманинг туман филиаллари томонидан 77 282 нафар жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган ер участкалари ҳамда кўчмас мулкларига кадастр паспортлари тайёрланиб, давлат хизматлари марказлари орқали мулкдорларга тақдим этилди. 150 944 та кўчмас мулк объектлари бўйича вужудга келган мулкий ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши таъминланди.

“YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизимига жами 2 800 та ер майдонлари ваколатли ташкилотлар билан келишиш учун киритилиб, шундан жами 458 та яъни 123 гектар ер майдонлари электрон-онлайн аукцион савдога чиқарилди.

Шу билан бирга фуқаро ва тадбиркорларнинг соҳага оид масалаларини ижобий ҳал этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, ўтган йили бошқарма ва туман бўлимларига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 7 686 та мурожаатнинг 5 957 таси қаноатлантирилиб, 520 таси юзасидан тушунтириш берилди. Туманларда ўтказилган сайёр қабулларда жами 114 та мурожаат ўрганилиб, 24 таси ижобий ҳал этилган, 90 таси бўйича тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Хабарингиз бор, “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонунга асосан кадастр ходимлари томонидан жойларда хатлов ишлари ўтказилмоқда.

Хатлов ишлари икки босқичда – ўлчов ишлари ҳамда камерал ишлар кўринишида амалга оширилмоқда.

Ўлчов ишларида кадастр муҳандислари томонидан ҳар бир кўчмас мулкнинг бино иншоотларини ўлчаш билан бир қаторда уларнинг конструктив элементларини ҳамда ер участкаларининг амалдаги чегараларини аниқлаш амалга оширилади.

Шунингдек, хатловга топографлар ҳам жалб қилиниб, геодезик ускуналардан фойдаланган ҳолда объектнинг аниқ географик жойлашувини аниқлаш ва электрон хариталарини яратиш ишлари олиб борилмоқда.

Камерал ишларда ўлчов ишлари натижаларини тўплаш, таҳлил қилиш, бино-иншоотлар чизмалари ва ер участкаси чегараларини чизиш, топографик хариталарни яратиш ишлари амалга оширилади.

Маълумот ўрнида айтиб ўтмоқчиман, 2024 йили Тошкент шаҳридаги 146 та маҳаллада хатлов ишлари амалга оширилган бўлса, жорий йил якунига қадар яна 245 та маҳаллада кўчмас мулкларни инвентаризациядан ўтказиш режалаштирилган.

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳоли учун кадастр хизматларидан фойдаланиш имкониятлари ошди