Андижон шаҳри Бўстон даҳасида жойлашган матони бўяш ва гул босиш корхонаси. Мазкур объект 3,5 гектар майдонни эгаллайди. Инвестиция лойиҳасининг умумий қиймати 50 миллион долларга тенг.
“WBM FABRICS” корхонаси Италия ва Германиядан келтирилган замонавий, юқори ва нано-технологик ускуналар билан жиҳозланган.
Қайд этиш керак, лойиҳа фаолияти тўғридан-тўғри экспортга йўналтирилган, йиллик экспорт ҳажми 55 миллион долларни ташкил этади. Корхонада импорт ўрнини босувчи трикотаж матолар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган, йилига 24 минг тонна матони бўяш қувватига эга.
Лойиҳанинг асосий афзалликлари нимада десангиз: маҳсулот ва унинг турлари, энергия самарадорлиги ва сув тозалаш иншооти. Юқори технологик сув тозалаш иншоотида кунлик 2500 тонна чиқинди сув бир неча босқичда тозаланиб, 70 фоизлик қисми ишлаб чиқаришга қайта йўналтирилиши натижасида ойлик 50 000 тонна сув ресурси иқтисод қилинади.
[gallery-22821]
15 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев мазкур корхона фаолияти билан танишди. Давлатимиз раҳбари корхонадаги иш жараёнини кўздан кечирди, мутахассислар билан мулоқот қилди.
Корхона раҳбари Азаматжон Тўхтасинов ЎзА мухбирига берган интервьюсида мазкур кластернинг хусусиятлари, яратилган шароит, шунингдек, ташриф тафсилотлари ва берилган топшириқлар хусусида атрофлича сўз юритди.
Таъкидланишича, бугунги кунда DiROMM бренди остида Хоразм, Бухоро ва Андижон вилоятларида 9 та йирик корхона фаолият олиб бормоқда. “WBM FABRICS” лойиҳаси эса ўнинчи йирик корхона сифатида фаолият бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида 600 нафар фуқаро иш билан таъминланган. Республика бўйича эса DiROMM брендига тегишли корхоналарда 10 000 дан зиёд ишчи-ходим фаолият юритяпти.
Бу ҳақда ЎзАнинг YouTube тармоғида эълон қилинган видеолавҳа орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/p_xMySiBY90" title="600 kishini ish bilan taʼminlagan yangi korxonadan maxsus reportaj" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Беҳруз Худойбердиев, Рустам Назарматов (сурат), Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА