Шу кунларда Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси ҳамда Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида қарздорларнинг мол-мулкларини хатлаш ва солиқ қарзини ундириш бўйича тадбирлар ўтказилмоқда.

Жумладан, Оҳангарон туманида ташкил этилган тадбирда ҳудудда фаолият юритаётган “Metan Propan Ohangaron” масъулияти чекланган жамиятининг жорий йил 15 ноябрь ҳолатига кўра, 650,2 миллион сўм солиқлардан қарздорлиги борлиги аниқланди. Масъуллар томонидан шу пайтгача солиқ қарзини узиш тўғрисида талабномалар юборилган. Унда солиқ мажбурияти белгиланган муддатларда бажарилиши, акс ҳолда солиқ хизмати органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 114-моддасига асосан, 15 кундан сўнг хатлов ишлари амалга оширилиши назарда тутилган эди.  

Бироқ шунга қарамасдан, мазкур жамият томонидан ҳозиргача солиқ қарздорлиги сўндирилмаган. Натижада солиқ органи раҳбари томонидан чиқарилган хатлов қарори бўйича ташкилотга тегишли бўлган автотранспорт воситалари хатланиб, жарима майдонларига жойлаштирилди.  

Шунингдек, “ABC Oqqo`rg`on Agro Classter” МЧЖда ҳам хатлов тадбири бўлиб ўтди. Мазкур корхонанинг солиқ қарздорлиги 34,8 миллиард сўмни ташкил этади.  

Солиқ органлари томонидан корхонага солиқ мажбуриятларини белгиланган муддатда бажарилишини таъминлаш бир неча бор айтилган, аммо бу эътиборсиз қолган. Шу асосда хатлов қарори чиқарилиб, жамиятга тегишли бўлган нотурар бинолар Солиқ қўмитаси ходимлари билан биргаликда хатланди. Шунингдек, автотранспорт солиқ қарздорлиги ҳисобига хатланиб, жарима майдонига жойлаштирилди.  

Тошкент вилоятида жорий йилнинг ўтган даврида 269,7 миллиард сўм солиқ қарзи бўлган 597 та объектда хатлов тадбири ўтказилди. Шундан 302 та ҳолатда 225,3 миллиард сўм маблағ ундирилди. Шу билан бирга, 597 та қарздорнинг 328,1 миллиард сўм солиқ қарздорлиги ҳисобига мол-мулки, шундан 289 та бино-иншоот, 91 та автотранспорт воситаси ва 217 та бошқа турдаги мулклар хатланди.  

Солиқ идоралари томонидан солиқ қарздорлигининг ортиб боришига йўл қўймаслик, солиқларнинг йиғилувчанлик даражасини ошириш, маҳаллий бюджетларга тушумларни кўпайтириш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирлардан кўзланган мақсад кимнидир жазолаш ёки бировнинг мулкини олиб қўйиш эмас, аксинча, мамлакатда қонун устуворлигини таъминлашдир.  

А.Мусаев,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
597 та объектда хатлов тадбири ўтказилди