562 нафар ёш боксчининг 52 нафари ярим финалда
Хабар берганимиздек, айни кунларда Бухорода бокс бўйича 2004-2005 йилларда туғилганлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати баҳслари давом этмоқда.
Жорий йилнинг 10 октябрь куни бошланган муросасиз жанглар натижасида 362 та ёш боксчи орасида сараланган 52 нафар истеъдодли чарм қўлқоп устаси 13 та вазннинг совринли ўринлари учун ярим финал мусобақасида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Чемпионат давомида Сирдарё, Сурхондарё, Жиззах каби бир қатор вилоятлар терма жамоаларининг вакиллари медаллар учун курашни чорак финалда тўхтатишди.
Ўзбекистон чемпионатининг13 та вазндаги ғолиб ва совриндорлари номи 17 октябрга қадар маълум бўлади.
Т. Рўзиев, ЎзА