Президент таълим муассасасалари агентлиги томонидан жорий йилнинг 10-16 май кунлари 56-Халқаро Менделеев кимё олимпиадаси ташкил этилмоқда.

Унда Австрия, БАА, Россия, Туркия, Саудия Арабистони, Венгрия, Хорватия, Сурия, Қирғизистон, Беларусь, Қозоғистон, Тожикистон, Исроил,  Озарбайжон, Арманистон каби 20 га яқин давлат вакиллари иштирок этмоқда. 

Олимпиада асосан уч босқичдан иборатдир. Биринчи босқичда кимё фанидан 8 та назарий масалалар ечиш кўзда тутилган. Иккинчи босқичда кимё фанидан 15 та назарий масалалар ишланиб, бунда иштирокчи 15 та масаланинг 5 тасини ихтиёрий танлаб олади. Учинчи босқичда кимё фанидан 5 та амалий лаборатория ўтказилади. 

Иштирокчиларнинг тўплаган якуний натижалари умумлаштирилади ҳамда умумий натижа асосида олимпиада ғолиблари аниқланади. Жами иштирокчиларнинг 10 фоизига олтин, 20 фоизига кумуш ва 30 фоизига бронза медаллари тақдим этилади. 

56-Халқаро Менделеев кимё олимпиадасининг Ўзбекистон терма жамоаси таркибида 12 нафар ўқувчи бор. Уларнинг 7 нафари Агентлик тизимидаги Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабда таҳсил олади. 

Айтиш керакки,  Халқаро Менделеев олимпиадаси 1948 йилда ташкил этилган бўлиб, дунёдаги энг ёши улуғ ва нуфузли олимпиада ҳисобланади. Ушбу олимпиада ҳар йили турли давлатларда ўтказилади. 30 га яқин давлатлар мазкур олимпиадада иштирок этади. 

Ўзбекистон ёшлари ушбу олимпиадада 2008 йилдан бошлаб қатнашиб келмоқда. 2008-2020 йиллар давомида Ўзбекистон иштирокчилари томонидан жами 84 та медаль қўлга киритилган. Шулардан 29 таси охирги 5 йилликка тўғри келади. Жумладан, ўтган йилнинг 20–26 апрель кунлари кимё фани бўйича 28 та давлатдан ташриф буюрган 145 та ўқувчи ўртасида онлайн тарзда ўтказилган 55-Халқаро Менделеев олимпиадасида агентлик тизимидаги таълим муассасаларидан 3 нафар ўқувчи қатнашиб, уларнинг 2 нафари кумуш ва 1 нафари бронза медалига лойиқ деб топилди.  

Халқаро Мендеелев олимпиадаси – юқори синф ўқувчиларининг дунёдаги энг катта беллашувларидан бири бўлиб, турли давлатлар миллий олимпиадалари ғолибларини бирлаштиради. Бу UNESCO томонидан кимё бўйича мактаб ўқувчилари учун халқаро олимпиадага тенглаштирилган  ягона фан олимпиадасидир. 

Ушбу олимпиаданинг аҳамияти кимё олимпиадаларини янада ривожлантириш муаммоларига бағишланган халқаро йиғилиш (Рига, Латвия, 2004 йил 9-10 январь)да ҳам алоҳида таъкидланиб, мактаб ўқувчиларига кимё фанини профессионал ўрганишга ёрдам берадиган минтақалараро ҳамкорликнинг яхши намунаси сифатида қайд этилди. 

1992 йилда Халқаро Мендеелев олимпиадаси мактаб ўқувчилари учун Кимё бўйича Бутуниттифоқ олимпиадасининг ҳуқуқий меросхўрига айланди. 1997 йилда у биринчи бор Россиядан бошқа давлатда бўлиб ўтди. 2004 йилдан Халқаро Мендеелев олимпиадасига Болгария, Македония ва Руминия жамоалари, 2012 йилдан Венгрия, Туркия ва Саудия Арабистони ҳам қўшилган. 2016 йилда олимпиадада илк бор Исроил, Мўғулистон ва Нигерия жамоалари қатнашишди. 2019 йилда 30 та давлат, шу жумладан Украина, Грузия, Исроил, Саудия Арабистони, Австрия ва Хитой каби давлатларнинг иштироки тасдиқланган. 2022 йилда эса Бангладеш мактаб ўқувчилари жамоаси биринчи марта  иштирок этмоқда. 

Халқаро экспертларнинг таъкидлашича, Халқаро Менделеев олимпиадасида бериладиган топшириқ ва вазифалар ўқувчилар учун қийин,  лекин шу билан бирга қизиқарлидир. Халқаро Мендеелев олимпиадаси бошқа миллий кимё олимпиадалардан бир мунча фарқ қилади. Асосийси -  дастур ва тайёргарлик вазифалари тўпламининг йўқлигидир.  

Шу сабаб иштирокчилар кимёнинг турли йўналишини яхши билишлари керак. Халқаро Мендеелев олимпиадаси топшириқлари олимпиадада иштирок этувчи давлатлардан етакчи олимлар ва кимё ўқитувчиларидан иборат доимий фаолият кўрсатувчи услубий комиссия томонидан тайёрланади. Халқаро Мендеелев олимпиадасининг расмий тили рус ва инглиз тилидир. Жамоа раҳбарларининг истаклари билан топшириқларни иштирокчининг она тилига таржима қилишлари ҳам мумкин. 

Халқаро Менделеев олимпиадасининг яна бир алоҳида жиҳати бор, яъни унинг услубий комиссияси ва ҳакамлар ҳайъати таркибига профессор-ўқитувчилар билан бир қаторда, албатта олдинги олимпиадаларда ғолиб бўлган талабалар ва аспирантлар ҳам киритилади. Бу урф-одатларни сақлашга ёрдам беради ҳамда келгуси йиллар давомида давомийликни таъминлайди. 

2022 йилда эса 56-Халқаро Менделеев олимпиадасига Ўзбекистон мезбонлик қилмоқда.

     Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
56-Халқаро Менделеев олимпиадасига Ўзбекистон мезбонлик қилмоқда