Қашқадарё вилояти Косон туманида 54 нафар хотин-қизга замонавий тикув машиналари берилди.
Косон тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ишчи гуруҳи, вилоят ва туман прокуратураси вакиллари, туман ҳокимлиги, маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази ҳамда ҳоким ёрдамчилари иштирокида тадбир ташкил қилинди.
Тадбирда ҳоким ёрдамчиларининг тавсияномаларига асосан келгусида тадбиркорликни йўлга қўйиш мақсадида бўлган 54 нафар хотин-қизларга “Маҳалла” хайрия жамоат фонди қошида ташкил қилинган “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия асосида тикув машиналари топширилди.
Эндиликда ушбу хотин-қизлар уйида ўтирган ҳолда тикувчилик қилиб, ўз-ўзини банд қилади, рўзғорига даромад келтиради.
Ўлмас Баротов, ЎзА.