Бухоролик 54 минг 200 нафардан ортиқ истеъмолчига қарийб 793 миллион сўм кешбек тўлаб берилган. Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг февраль ойида йиғилган кешбек суммаси 21-25 мартда тўлаб берилади.

Жорий йил 1 январдан чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида амалга оширилган харид учун берилган онлайн назорат-касса техникаси чеклари QR-кодини Солиқ мобиль иловасида сканерлаш орқали рўйхатдан ўтказган жисмоний шахслар харид суммасидан 1 фоиз кешбекка эга бўлмоқда.

Бунда, автомобиль сотиб олганлик, темир йўл ва авиа чипта хариди, коммунал ва алоқа хизмати учун тўловлар амалга оширилганда олинган харид чеклари учун кешбек қайтарилмайди.

Маблағ жисмоний шахсларнинг банк карталарига ой якуни билан қайтарилади.

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
54 мингдан ортиқ истеъмолчига кешбек тўлаб берилган