Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида жорий йил мартида бўлиб ўтган йиғилишда аҳолининг ўсимлик мойига бўлган талаби таҳлил қилинди.

Унда мамлакатимиз аҳолисининг ўсимлик мойига бўлган йиллик талаби 475 минг тоннани ташкил этгани ҳолда ёғ-мой корхоналари йилига 259 минг тонна ўсимлик мойи ишлаб чиқараётгани қайд этилди. Бошқачароқ қилиб айтганда, аҳолининг ўсимлик мойига бўлган талаби маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан атиги 55 фоизга таъминланмоқда. Ички бозор эҳтиёжининг 45 фоизи эса импорт ҳисобига қопланмоқда.

«Ўзёғмойсаноат» уюшмаси матбуот хизматидан маълум қилишларича, ушбу ҳолатга чек қўйиш мақсадида ҳозирда барча ҳудудларда мойли экинлар тури ва ҳажмини кескин ошириш, уни етиштиришда замонавий технологияларни қўллаш чоралари кўрилмоқда. Бунда ер ва сув ресурсларининг чекланганлигини инобатга олган ҳолда мавжуд ер майдонлари ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш талаб этилмоқда.

Ана шу жараёнда аҳолини маҳаллий шароитда ишлаб чиқарилган ўсимлик мойи билан таъминлаш, импорт ҳажмини кескин қисқартириш мақсадида кунгабоқар, соя, масхар, рапс, кунжут ва зиғир экиладиган майдонлар ҳажми оширилади. Шунингдек, ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда зайтун ўсимлигини плантация усулида етиштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

Жорий йил Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида 530 гектар, жумладан, Сурхондарё вилоятининг Олтинсой, Музраобод ва Узун туманларининг ҳар бирида 100 гектардан, Термиз, Жарқўрғон, Сариосиё, Бандихон туманларининг ҳар бирида 50 гектардан, Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида 30 гектар майдонда зайтун плантацияси барпо этилади.

Ушбу ҳудудларга 10 даражагача бўлган совуққа чидамли Арбусано (Италия), Арбикино (Италия), Манзания ва Колорес (Испания) ҳамда Гемлик (Туркия) навли 465 минг туп зайтун кўчати экилиши кўзда тутилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, зайтунзорлар барпо этувчи ташаббускорларга тижорат банклари 7 йил муддатга имтиёзли кредитлар ажратади. Томчилаб суғориш технологияларини жорий этиш учун эса 3,2 миллиард сўм миқдорида субсидиялар берилади.

Қайд этиш керакки, инсоният азалдан зайтун ўсимлигини «мой дарахти», деб атаган. Негаки, бир гектар шартли суғориладиган майдонда зиғир етиштирилганда, ўртача 10-12 центнердан ҳосил олинади ва ундан 300-360 литр, бир гектар майдондаги кунжутдан 1,2-1,5 тонна хомашё етиштириб, 500-600 литр мой олиш мумкин. Зайтун экилган бир гектар майдонда 350-400 туп дарахт бўлиб, ҳар бир дарахтдан 50-70 килограмм, жами 2,4-2,8 тонна мева йиғиб олиш мумкин. Ундан 1,5-1,7 тонна зайтун мойи олинади.

Зайтун 500 йилдан 4000 йилгача яшовчи, секин ўсувчи субтропик дарахт ҳисобланади. Унинг баландлиги 10-12 метрдан ошмайди. Меваларида 80 фоизгача мой бўлиб, таркибида олеин (70-80 фоиз) ва линол (5-11 фоиз) кислоталари учрайди.

Умуман олганда, зайтун мойида 102 та элемент мавжуд. Бу мой ўта сифатли, хазм бўлиши осон бўлиб, таркибида инсон организми учун зарарли моддаларни умуман сақламайди. Таркиби жиҳатидан она сути мойига жуда яқин бўлган зайтун мойи дунёда истеъмол қилинадиган мойлар ичида энг доривор ва сифатли мой, деб тан олинган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
530 гектар зайтун плантацияси барпо этилади