Яқин-яқинларгача туризм муҳим тармоқлигига шубҳа билан қаралгани, ушбу соҳанинг иқтисодий самараси, фойдаси-ю соф даромади миқдорига сиртдан, менсимай ёки очиқчасига ишончсизлик билдирилгани тўғри бўлиб чиқмади. 

Шу ўринда бир мулоҳаза хаёлимга келди. Анча йиллар олдин (шўро тузуми даврида) “марказий” телевидениега таҳлилий материал тайёрлаётиб, мутахассис ёрдамида “хомчўт” қилдик: Ўзбекистон бир йил мобайнида ўша пайтдаги асосий бойлиги ҳисобланмиш 6 миллион тонналик пахтасидан ялпи 2 миллиард доллар даромад кўраркан. Таҳлилни давом эттирдик: бу маблағ юртимизга четдан келтириладиган ёнилғи – нефть, бензин, соляркага ҳам етмас экан.

Энди-чи? Бугун Ўзбекистон бир кило ҳам пахтасини “арзон-гаров”га сотмасдан, хорижликларни тарихий обидалари, меъморий ёдгорликлари, янги қурилган ва қурилаётган замонавий шаҳарлари бўйлаб сайр, томоша қилдириш, миллий таомлари билан меҳмон қилиш ҳисобига ўшанча маблағ топяпти. Ҳеч бир идора ёки ташкилотни мақтамай, танқид ҳам қилмай, ёшим, касбий тажрибамдан келиб чиқиб шуни айтмоқчиманки, туризм яхши соҳа, ҳақиқатан зўр даромад кетирадиган, савобли фаолият тури. Баракасини берсин!

Халқаро саёҳат масаласи билан шуғулланадиган ажойиб бир идора бор – ОМТ – Organizaciоn Mundial del Turismo. Бу – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тизимидаги 158 мамлакатни бирлаштирган, 6 давлатда мулкига эга, ҳамма бирдек мурожаат қила оладиган, масъулиятни чуқур ҳис килиб, барқарор фаолият юритадиган халқаро ташкилот. Мазкур тузилма билан ҳамкорликда, айтиш жоиз, мамлакатимиз ички ва ташқи туризми изчил ривожлана бошлади. Қолаверса, БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) билан ҳамкорлик мустаҳкамланяпти. Бу идора билан ҳамжиҳат ишлаётган UNWTOнинг Буюк ипак йўлида сайёҳликни ривожлантириш бўйича минтақавий маркази Самарқандда фаолият юритяпти.

Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Ижроия кенгашининг 99-сессияси айнан Самарқанд шаҳрида ўтказилди. Ўшанда БМТ ЖСТ собиқ Бош котиби Толиб Рифоий мамлакатимиз туризм салоҳиятига, айниқса, диёримизда сўнгги йилларда ушбу соҳани янада ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ишларга юксак баҳо берган эди. Яқиндагина UNWTO амалдаги Бош котиби Зураб Пололикашвили навбатдаги тадбирда маъруза қиларкан, саёҳатга хоҳиши бўлган барчани Ўзбекистонга боришга даъват қилди. (Юқори мансабдор амалдорлар ҳеч қачон шунчаки баёнот бермаслиги ҳаммага аён...)

Халқаро сайёҳлик ташкилоти Ижроия кенгаши ўша сессияси жаҳон жамоатчилигини мамлакатимизнинг сайёҳлик борасидаги улкан имконияти билан таништириш, турдош хорижий компаниялар билан ҳамкорлик кўламини кенгайтириш, чет эллик мутахассислар билан фикр, тажриба алмашиш учун қулай майдон бўлиб хизмат қилди.

Ўзбекистон шу йил охирига қадар 7 миллион чет эллик туристга сифатли хизмат кўрсатишни режалаштирган. 2019 йил республикамизга 6,7 миллион турист келган. 2020-2022 йилларда, табиийки, пандемия сабаб бу рақам анча камайган эди...

Таъкидлаш керак, ички ва ташқи сайёҳликни ривожлантириш учун реклама жуда зарур. Шу маънода, бевосита меҳмонлар хизматига шай Ўзбекистон туризми ташкилотчилари халқаро тадбирларда фаол қатнашаётгани қувонарли. Жорий йил февраль ойида Маданият ва туризм вазирлиги (ўша пайт шундай номланган – Таҳририят) “Миллий PR-марказ” давлат унитар корхонаси, “Uzbekistan Airways” акционерлик жамияти ва туризм билан шуғулланадиган компанияларимиз вакиллари Исроил пойтахти Тель-Авивда IMTM-2023 – “The International Mediterranean Tourism Market” Ўрта Ер денгизи халқаро туристик ярмаркасида иштирок этди. Анжуманнинг иккинчи куни “Ennis Culture Centre” маданият марказида мамлакатимиз туристик салоҳияти тақдимоти ўтказилди.

Айни пайт юртимизда кетма-кет ўтказиладиган икки йирик нуфузли анжуманга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.

16-20 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-сессияси бўлиб ўтади. Ноябрь ойида эса мавжуд ресурс ва имкониятлардан ҳар томонлама фойдаланиш ҳисобига соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари учун юртимизда яратилган шароитлар кенг намойиш этиладиган Тошкент халқаро туристик ярмаркаси – “TXTY-2023” иш бошлайди. Мазкур тадбирлар орқали Ўзбекистон ўз туризм салоҳиятини жаҳон узра яна бир бор намойиш этиб, соҳани янада жадал ривожлантириш, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар сонини оширишга қаратилган амалиёти билан ўртоқлашади.

Дарвоқе, БМТ фан ва маданият ташкилоти – ЮНЕСКО ҳисоби бўйича Ўзбекистонда жами 8 138 моддий ва номоддий маданият объекти рўйхатга олинган. Шундан 4 732 таси архитектура ёдгорлиги, 682 таси монументал санъат объекти. 580 та зиёрат қилинадиган манзилларимиз бор.

Ўзбекистон туристик салоҳиятини тасаввур қилиб, беихтиёр, чуқур ўйга чўмади, киши...

Эътиқод, ор-номус, қадриятга содиқлик бизда шу даражада юксак-ки, аждодларимиз минг-минг йиллар мобайнида не-не буҳрон-у қирғинбарот урушлар, таъқиб, шафқатсиз босқинларга қарамай, нафақат тарихий ёдгорликлар, меъморий обидаларимизни, айни пайт урф-одатимиз, муқаддас динимиз, бой маданиятимиз, ўзлигимизни сақлаб қола олган. Бинобарин, халқимиз нафақат сўнгги юз йилликда, балки Авесто яратилган, Афросиёб, Шаҳрисабз-у Бухорога асос солинган 2,5-3 минг йил мобайнида миллий ғурурни баланд тутиб, сўзида турадиган лабзи ҳалол, меҳнаткаш миллат эканини исботлаб келмоқда.

Ирисмат Абдухолиқов,

ЎзА сиёсий шарҳловчиси 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зураб ПОЛОЛИКАШВИЛИ: Ҳамма Ўзбекистон бўйлаб саёҳатга!