Паркент тумани Қизилтоғ шаҳарчасидаги "Чотқол" маданият саройи биноси "Олмалиқ КМК" АЖ ҳомийлик маблағлари ҳисобидан замонавий кўринишда таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

Жорий йилнинг апрель ойида мукаммал таъмирлаш ишлари бошланган эди. Қисқа муддатда ушбу бинода барча шароит яратилди. 

Тантанали очилиш маросимида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев, Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков, ОКМК бошқарув раиси Абдулла Хурсанов, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, туман фаоллари иштирок этди.

Рамзий лента қирқилиб, маданият саройи расман очилди.

“Чотқол” маданият саройи ҳовлисига ажойиб фаввора ўрнатилди. Объектнинг том қисмидаги шиферлар профнастилга алмаштирилган. Фасад қисми ва хоналар сувоқдан чиқарилиб, пардоз ишлари амалга оширилган. Эски турдаги ойналар ўрнига пластик ромли ойналар ўрнатилиб, иситиш тизими ҳам тўлиқ янгиланган. Бинонинг тунги ёритиш тизими энергия тежамкор чироқлар билан жиҳозланди.

Маданият саройида 1 та катта томошалар зали бўлиб, у 336 ўринга мўлжалланган. Шунингдек, замонавий кутубхона, бадиий тўгараклар учун хоналар мавжуд. У мусиқа асбоблари, мусиқий марказлар ҳамда кўчма саҳналар билан ҳам таъминланди.

Иккинчи қават эса замонавий усулда безатилди. Мазкур бинонинг таъмирлаш ишлари ва жиҳозлашга жами бўлиб 12 миллиард сўмлик маблағ сарфланди.

Тадбир иштирокчилари Маданият саройида яратилган шароитлар билан танишди.

Мутахассисларнинг қайд этишича, ҳудудда 2022-2023 йилларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларини ривожлантириш учун 48 миллиард 200 миллион сўм маблағ йўналтирилди. Шу пайтгача Президентимизнинг айнан Қизилтоғ шаҳарчасига бўлган алоҳида эътибори туфайли йўналтирилган инфратузилмавий инвестициялар ҳисобидан 7 та ижтимоий соҳа объекти, жумладан, 56-мактаб тўлиқ реконструкция қилинди. 

[gallery-13702]

Шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциациясига қарашли стадион қайта таъмирланди. Мазкур стадион учун ётоқхона биноси қурилди. Мазкур мажмуаларда ёшлар учун барча қулайлик мавжуд. 

Таъкидлаш жоизки, Президентимизнинг ташаббуси билан Қизилтоғ шаҳарчасидаги бунёдкорлик ишлари келгуси 2024-2025 йилларда ҳам давом эттирилади. Ҳудуднинг инфратузилма объектларини таъмирлаш учун яна 207 миллиард сўм маблағ ажратилиши белгиланган. 

<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/V6iJBZilR3Q" title="Қизилтоғда маданият саройи очилди" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

А.Мусаев, Д.Эрназаров,(сурат),
ЎзА мухбирлари.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қизилтоғда маданият саройи очилди