Бухоро вилояти маъмурий чегарасидаги умумий ер майдони 2022 йил 1 январь ҳолатига 4 183,1 минг гектарни, шундан суғориладиган ерлар 276,3 минг гектарни ёки умумий ер майдонининг 6,6 фоизини ташкил этади.

Вилоят ҳудудининг 82,3 фоизи қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардир. Республика ҳудудида қишлоқ хўжалиги мақсадларига мўлжалланган ерларнинг тақсимланиши табиий иқлим омилларига биноан белгиланади.

Вилоятда аҳоли пунктлари ерлари 2022 йил 1 январь ҳолатига умумий ер майдони 7,7 минг гектарни ёки жами ерларнинг 0,18 фоизини ташкил қилган.

- Кадастр агентлигининг Бухоро вилояти бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлимлари томонидан ер қонун бузилиш ҳолатларини аниқлаш, олдини олиш борасида жорий йил биринчи ярим йиллигида жами 508 та ҳолатда 37,67 гектар ер майдонлари жисмоний, юридик шахслар томонидан ўзбошимчалик билан эгалланиб, 350 та ҳолатда 7,23 гектар ер майдонига қурилиш қилиш ҳолатлари аниқланган, – дейди Кадастр агентлиги Бухоро вилояти бошқармаси ер ва кадастр назорати бўлими бошлиғи Абдукарим Тойиров. – Аҳоли пункти ерларидан аниқланган жами 301 та қонун бузилиш ҳолатлари ўрганилганда 103 таси (3,66 гектар) шу йилда эгалланиб қурилиш ишлари бажарилган, 179 таси (11,23 гектар) бир неча йиллардан бери эгалланган бўлиб, фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар ва низолар мавжудлиги сабаб ваколат доирасида кўриб чиқилиб, судларга даъво киритиш учун ўрганилган.

Аниқланган қонун бузилишларнинг 118 тасида ўзбошимчалик билан эгалланган 10,05 гектар ер майдони дастлабки ҳолатига қайтарилган. Ўзбошимчалик билан эгалланган 21,75 гектар ер майдонидаги ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш бўйича судларга 316 та даъво аризаси киритилган. Шундан 69 та ҳолатда 2,72 гектар ер участкасини қайтариш бўйича киритилган даъво аризалар судлар томонидан қаноатлантирилган.

Қолган 74 та ноқонуний қурилмани бартараф этиш бўйича судларга даъво аризаси киритиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

Қўпол қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, прокуратура ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.

Кадастр органлари томонидан аҳолининг ерга муносабатини шакллантириш, ерлардан оқилона фойдаланиш заруратларини тушунтириб бориш, ерларни талон-торож қилишнинг салбий оқибатлари ҳақида хабардор қилиш мақсадида профилактик тадбирлар йўлга қўйилган.

Кадастр соҳасида шаффофликни қандай таъминлаш мумкин? Албатта, соҳани рақамлаштириш орқали. Бу борада ерга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, ҳужжатлар тўпламини шакллантириш ва уларни кўриб чиқиш мониторингини юритиш бўйича “E-yer nazorat” автоматлаштирилган ахборот тизими ишлаб чиқилиб, Кадастр агентлиги ҳудудий бошқармаларининг иш фаолиятига татбиқ этилди. Ҳозирги кунда барча ҳуқуқбузарликлар мана шу тизимга киритилиб, тизим орқали назорат қилинади. Назорат тадбирлари ва уларнинг бориши жараёнида прокуратура органлари билан ҳам доимий ҳамкорликда ишланади.

Давлатимиз раҳбарининг қарори билан Бош прокуратура тизимида ер ресурслари талон-торож қилинишининг олдини олиш бошқармаси тузилган. Шу маънода прокуратура органлари билан ҳамкорликда ерга оид қонун бузилиш ҳолатларини аниқлаш, вақтида бартараф этиш бўйича яқин ҳамкорлик амалга оширилади.

Бу ҳамкорлик ер ресурсларини асраш, улардан самарали фойдаланишда қўл келмоқда. Ушбу қарорда ер участкаларидан самарали фойдаланиш тизимини йўлга қўйиш, ерлар, айниқса, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар талон-торож қилинишининг олдини олиш, мазкур жараёнларга ахборот технологияларини кенг жорий қилиш орқали соҳада рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш белгиланган. Шу мақсадда ер участкаларини ажратиш, янги ерларни ўзлаштириш, қишлоқ хўжалиги муомаласига киритиш билан боғлиқ республика ва маҳаллий дастурларда белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ижро этилиши юзасидан мунтазам назорат ўрнатиш қайд этилган. Шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва мўлжалланмаган ер участкаларини ажратишда Ер кодексида белгиланган талабларга риоя қилинишини таъминлаш юзасидан доимий назоратни амалга ошириш каби қатор вазифалар белгиланган.

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
508 та ҳолатда ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгалланган