Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Натижада “Ватанпарвар” ташкилоти Бухоро ўқув спорт техника клуби устаси С.Н. фуқаро К.Ғ.дан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўтказиладиган имтиҳондан танишлари ёрдамида  ўтказиб қўйиши эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

Зариф Комилов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
500 АҚШ долларига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи эди...